Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз вактлари

00:00 / 08.06.2011 | eski savollar | 10434
Ассаламу алайкум Шайх жаноблари!Мамлакатимиздаги деярли хамма масжидларда жамоат намози Диний идора тарафидан тавсия килинган таквим асосида адо килинади. Масалан Бомдод вакти хозирда 02:50да кирса бизда анча чузиб 04:15да жамоат коим булади. Шинингдек пешин намози 12:20да кирса бизда роппа-роса 13:00да адо килинади. Ундан олдин хам кейин хам эмас. Кишин ёзин бир хил вакт. Вахоланки кишда пешин вакти ундан хам вактли киради... Бизда турли хил вазият булади. Жамоат намозни барчасини масжидда адо килишга иштиёкимиз, ихлосимиз кучли. Аммо пешин намози 13:00да булиши бизга кийинчилик тугдирмокда. 12:00дан 12:20гача тушлик килиб чикиб вактимизни колгани буш булади. Бу вактда каерда намоз укиймиз? Давлат идорасида ишласак у ерда намозни адо килмокчи булсак рухсат беришмаса, каршилик курсатишса, жойнамозларимизни олиб куйишса. Барака топкур унда Масжидга чикиб адо килиб келайлик десак мазкур вактда рухсат бермаса ёки чикиб келадиган булсак келишмовчилик келиб чикса биз нима килишимиз керак? Бу хакда Республика диний идорасига мурожаат килганда хам улар бу холга эътибор бериш у ёкда турсин бу масалани ислох килишни уйлаб хам курмайдилар...Хат-хужжатларга эса умуман парво хам килмайдилар... Ёки масалан Аср намози вакти. Шомга икки соат колганда адо килинади. Бу нарса каердан келиб чиккан? Хозирда Аср вакти такрибан 16:30да киради. Факат бизнинг таквимда 17:50 деб курсатилган. Ахир Аср намози ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки мисл бўлгандан кейин киради деган хадисга тамоман зидку. Лекин бизда чузиб 18:00да адо килинади... Роппа-роса бир ярим соат чузиб укиш бу дегани касддан кеч укиш дегани эмасми? Ахир намоз вактида фарз деган хадисларга качон амал киламиз?Хурматли шайх жаноблари! Мазкур масалани куриб чикиш имконияти мавжудми? Намозларимизни мухофаза килиш учун нима килишимиз керак?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мулоҳазаларингиз тўғри. Жорий тақвим ҳақида яна бошқа мулоҳазалар ҳам бор. Буни бизнинг саҳийфадаги тақвимдан ҳам билиб олсангиз бўлади. Бу масалада биз ҳам диний идора билан гаплашиш ниятидамиз. Жамоат намозларнинг вақтини ўзгартишни ҳам айтиб кўрамиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat