Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз бузилмайдими

11:55 / 30 март | Ma'rufjon | 532
Ассалому алайкум! Намоз ўқиётган вақтимда иккинчи ракъатни ўқиб бўлиб “аттаҳият”ини ўқиб баъзида ўзим билмаган ҳолда “саловат”ни ўқиб юбораман. Бундай ўқиётганимни саловатни ярмида биламан. Бундай ҳолатда мен нима қилай?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Намоз бузилмайди. Учинчи ракъатга турилади ва охирида саждаи саҳв қилинади. "Кифоя" китобида қуйидагича келган. 

Учинчи ракъатга туришни ташаҳҳуддан зиёда орқага суриш рукнни орқага суришдир.

Агар биринчи қаъдада ташаҳҳудни такрор ўқиса ёки «Аллоҳумма солли ала Муҳаммад»гача ўқиб юборса, учинчи ракъатга туришни кечга сургани учун саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat