Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дурадгорлик касби ҳалолми?

00:00 / 09.06.2011 | eski savollar | 681
Ассалому алайкум фазилатли Шайх Ҳазратлари. Аллоҳ умрингизга ва илмингизга баракаларини зиёда қилсин! Ҳазрат биз дурадгормиз. Сандиқ қиламиз. Сандиқларни одатда уйдан савдогарларга сотамиз. Сандиқларнинг тахтасини қуритиб қиламиз. Лекин тахтани қуритиш учун бироз кўпроқ вақт керак. Шу сабабли гоҳида савдогарларга сандиқни етказиб бера олмаймиз. Биздан сандиқ оладиган савдогарларнинг деярли барчаси ўзини мусулмон деб даъво қиладиган аммо исломга амал қилмайдиган кишилар. Улар бизга "Майли, сандиқни тахтасини яхшилаб қуритмасдан ҳам қилиб бераверинглар" дейди. Улар биздан сандиқни олиб мижозга сотишади. Яхшилаб қуритилмаган тахтадан қилинган сандиқ эса бироз вақт ўтгач нуқсонли бўлиб қолади. Ҳазрат шундай ҳолатда биз қандай йўл тутишлигимиз лозим? Яъни улар ўзи рози бўлиб тахтаси яхшилаб қуритилмаган сандиқни харид қилмоқчи бўлса, биз уларга сандиқ тайёрлаб берсак шу сандиқларни пули ҳалол бўладими? Жавобингиз учун раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Гуноҳ. Хусусан харидордан беркитаётган бўлса.

Топ рейтинг www.uz Openstat