Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол ҳаром

12:44 / 25.11.2023 | Ismoil | 317

Аассалому алайкум! Мен Wэб дастурчи бўлиб ишлайман. Яқинда бизнинг жамога чет-эллик мусулмон бўлмаган инсонлардан битта иш келди. Электрон магазин Wэб саҳифасини ясаш. Биз бу ишни ўзимизни билимимизни янада кучайтиргани ва даромат ниятида қилгандик. Бу магазинда кўпроқ колбасса махсулотлари сотилар экан. Товуқ, мол, ва ҳоказо. Мен ишни ярмида бу махсулотларни ичида чўчқа гўшти ҳам сотилишини билиб қолдим. Ишни тўхтатаолмадим ва якунлаб пулини олдим. Пулини ишлатишим жоизми Агар жоиз бўлмаса қандай йўл тутишим керак.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Чўчқа маҳсулотларини сайтга ўзингиз жойлаб берган бўлсангиз қилган ишингиз учун олган пулингиз ҳалол эмас. Уни савоб умид қилмай фақир мискинларга садақа қилиб юборинг. Агар ўша маҳсулотларни сизлар жойламаган бўлсангиз ва сайт ҳалол фаолият юритиш учун ҳам яроқли бўлса олган пулингиз ҳаром эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat