Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савол беришдан олдин жуда кўп ўйладим...

10:18 / 05 июнь | Munisa | 774
Ассалому алайкум! Ота-онамни жуда яхши кўраман. Менга яхши тарбия берганлар деб ҳисоблайман. Мен бир умр улардан қарздорман. Улар менга омонат. Шуни ўйласам қўрқиб ҳам кетаман. Лекин охирги вақтларда келишмовчилик чиқяпти. Мендан хафа бўлганлар. Гаплашмаяптилар. Ўзим уйдан узоқда ўқиганим учун ҳар куни 1 марта телефонда гаплашардик. Сабаб эса мени рўмолим. Уйда ҳар хил баҳоналар топиб ўролсам ўрайман, бўлмаса ечтирадилар. Уйдан узоқда ўраб юраман. “Насиб бўлса тўйингда ўрамайсан” дедилар. “Хўп” деб рози бўлдим. Мен ҳаракат қиляпман, халқаро олимпиадалар, конференцияларда рўмол билан чиқяпман. Олий ўринларни олиб келяпман, ўқишларим яхши, лекин барибир ота-онамни кўндиролмаяпман. Улар ҳам намоз ўқийдила, рўза тутадилар. Мендан хафаликлари учун ичим ёниб кетяпти. Яқинда ўқиш тугайди, уйга боришим керак. Биламан, ота-онага динга қарши нарсадан бошқа ҳаммасига бўйсуниш керак. Ҳозирча рўмолимни ечиб, тўйдан кейин ўрасаммикин деб ўйлаб қоламанда, дарров фикримдан қайтаман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу сизни имтиҳонингиз. Чиройли ўтиш ўтмаслик ихтиёри сизга берилган. Асло тортишманг. Хўп деб билганингизни қилаверинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat