Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ширк кечириладими

10:04 / 05 июнь | Nuriddin | 184
Ассалому алайкум! Мен ушбу сайта кириб ширк ҳақида ўқиганимдан бери қўрқиб кетяпман. Мен зино қилиб қўйгандим, ўшандан сўнг бошимга кулфатлар ёғила бошлади. Ачинарлиси, зинони аввал қилгандим ўшанда тавба қилгандим. Кейин нафсим бузуқлик қилиб яна зино қилдим. Бошимга кулфат келганда бирин-кетин куфр, ширк, такфир амалларини қилиб қўйган эканман. Дўстимни айблаб ташладим, ваҳоланки у менга яхшилик қилмоқчи бўлган экан. Ҳамма ишни қилиб қўйгандим сўнг кўнглимга шундай бир нарсалар келдики уни айтишга ботинолмайман. Шайтон алайхилана бошқарувида шунча ишлар қилиб ташлабман. Қалбим оғриб кетяпти. Ҳозирда қилган амалларим учун тавба қиляпман. Рўза тутяпман. Таҳажжуд намозларини ўқиб, Аллоҳдан ҳидоятга солишини сўраяпман. Кўп жойларда ширк кечирилади дегансиз. Бошқа саволларга ширк кечирилади дегансиз. Хорижий сайтларда ўқисам ҳам бир жойда кечирилади, бошқа жойда кечирилмайди дейилган. Адашиб қолдим нима қилишни билмаяпман. Ҳамма айб ўзимда эканлигини ҳам биляпман. Гоҳида мен ҳам “шунча ишдан сўнг мусулмонманми?” деб ўйлаб қоламан. “Сен тамом бўлиб бўлдинг энди фойдаси йўқ” деган хаёл ҳам келяпти. Намоз ўқимасам бошим оғридиган бўлиб қолди. Намоз ўқисам йиғлаб юборяпман. Адашиб қолдим, ношукурлик қилиб қўйдим, ўз диним билан ўйнашдим.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Инсон тавба қилмасдан ширкда ўлса,  кечирилмайди. Табва қилса у ҳам кечирилади. Албатта тавбанинг шарти топилиши керак. Сиз васвасага берилмасдан мухлис мусулмон бўлишга ҳаракат қилаверинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat