Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аччиқ устида “3 талоқсан” дедим

12:28 / 05 июнь | Абдулазиз | 814
Ассалому алайкум! Уйланганман, уч нафар фарзандларим бор. Бундан 6 , 7 йиллар олдин хонадонимизда оғир кунлар бошланганди. Отам оғир касал, руҳий истиробда қолгандим. Уйдан кўчиб чиқишимга тўғри келди. Қайнонам берган домга кўчиб ўтдим. 7 ой яшадим. Тўсатдан ишлаб турган иш жойимдан бўшадим, қон босимим кўтариладиган бўлиб қолдим. Шифокорлар бир буйрак қуриганини айтишди. Уйдагилар қайтиб кўчиб келишимни айтишди, аёлим унамади. Жанжаллашдик. Итоат қилмагани учун аёлимни ўлдирмоқчи бўлдим, руҳий ҳолатим яхши эмасди. Ҳар тарафдан қаршилик бўлаётганди. Аччиқ устида “3 талоқсан” дедим. Уйдан чиқиб кетиб ўзимга келгандан сўнг уйга қайтдим ва кўчдик. Аёлим кечирим сўрагач унга яқинлашгим келар, аммо талоқ деганим эсимга тушиб яқинлашолмасдим. Юрак инфаркини ҳам ўтказдим. Шайх Ҳазратларини талоқ ҳақидаги маърузаларини эшитиб, талоқ биздаям бор. Нима қилай? Оиламни бузилишини истамайман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сайтимиздаги уч талоқ тушганлиги ҳақидаги жавоблар сизга ҳам тегишли. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat