Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Менга талоқ тушганми

12:35 / 06.06.2019 | Mushtariy | 2259
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан хар сафар урушсак 4 томонинг қибла ёки бўлмаса котта кўча ажрашмоқчимисан талоғингни берайми дейдилар. Яқинда хам жанжаллашиб қолдик сабаби жуда узун. Аммами қизи билан имо орқали гаплашиб турсак аммами қизини эри телефон қилиб қолган экан, лекин ман билан гаплашиб турганлиги сабаб хотинини телефони занят деб кўрсатган. Ким билан гаплашяпсан деса ман билан гаплашаётганлигини айтган. Хуллас эри унга ишонмасдан ўша қариндошингни номерини бер ўзим сўраб оламан ростанам уми ёки йўқми деса аммами қизи эрига мани номерими бериб қўйган. Кейин эри манга телефон қилди, бегона номерлиги учун олмадим кейин смс ёзди сиз гаплашиб турганмидиз хотиним билан деди кейин ман хам - ха ман эдим, дедим. Лекин у яна хотини хақида бир иккита савол билан яна ёзаверди ман жавоб ёзмадим. Хўжайиним ишдан келганида жияними эри ёзган смсларини ўқиб роса ман билан урушди. Бегона эркак билан нимага гаплашяпсан деди. Ман гаплашганим йўқ жияними эри ўзи манга хотинини сўраб смс ёзибди деб нима сабабдан ёзганларини тушунтирдим, лекин эрим тушунмади хаттоки манга тухматлар қилди. Сан беркитиб бошқалар билан гаплашиб юрасан деб. Кейин айтдики “агар яна шу эркак санга хотини хақида смс ёзса ёки сан ўша аммангни қизи билан яна бир марта гаплашсен талоқсан” деди. Лекин уни эри яна манга ёзди жияним хақида. Ман жавоб бермадим, аммами қизи яъни жияним манга телефон қилганди телефон қўйиб қўёлмадим, қўнғироғига жавоб бериб гаплашдим. Энди манга талоқ тушиб қолдими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сизга талоқ тушган. Нечта талоқ тушганини ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб билиб олинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat