Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бошқа дин вакиласига уйланиш

06:56 / 01.01.2014 | Abu_muslim | 2616
Фазилатли устозим Шайх ҳазратлари. Аллоҳ таоло икки дунёда азизу мукаррам қилсин. Ҳазрат, менинг бир жияним рус қизни севиб қолиб “Шунга уйланаман” деб, туриб олди. Ота-онаси тиш тирноғи билан қарши борса ҳам “Ўзимни ўлдираман” деб бир иккита номаъқул ишлар қилгандан сўнг, ота-онаси мажбурлигидан ўйлантиришмоқчи. Боладан “У бошқа дин вакиласи бўлса, мусулмончиликда қандай бўлади?” десам “Ислом динига ўтмоқчи” деб айтди. Мен унга “Тавҳид калимасини оғзи билан айтгани билан у мусулмон бўлиб қолмайди. Унинг учун масжид имомига бориб, ундан тўлиқ сўра яна унинг исмини ҳам ўзгартириш керак” деб айтдим. Савол: Мусулмон динини қабул қилмоқчи бўлган инсон исмини ўзгартириб, тавҳид калимасини қайтарса бўлдими? Ҳазрат дуо қилинг, шу болага инсоф бериб, шу рус қизини иймонга чорлаб, ўзи ҳам намоз ўқиб, мусулмонлар сонини яна биттага оширишга сабаб бўлиб, ўзи ҳам мусулмончилик амалини қилса.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бўлади. Аммо боланинг ўзи унинг ортидан юриб диндан чиқиб кетмаслигига ишончларингиз борми?

Топ рейтинг www.uz Openstat