Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хайронман

00:00 / 16.06.2011 | eski savollar | 1253
Ассаламу алейкум Мухтарам Шайх хазратлари!Куни кеча булиб утган бир вокеа мени ажаблантирди. Гап шундаки мен Тожикистонда куп каватли уйда яшайман. Ишдан толикиб келиб кечкурун ухлаб ётган эдим. Тусатдан ташкаридан бир нарсанинг каттик таккиллаётганини эшитиб чучиб уйгониб кетдим. Деразадан ажабланиб карасам кушни дом аёллари кучага чикволишиб, бор кучлари билан темирларни таккилатишиб туришибди. Анчагача индамадим. Сабрим тугаб Эй аёллар бас килинглар бу нима килганларинг ахир, ишдан чарчаб келганмиз эртага иш куни деб бакирдим. Темир таккиллатишганларининг сабаби ой тутилган экан. Сизларда кандай билмадиму бизларда авваллари шундай холларда шу иш килинарди. Узингиз уйланг ярим кечаси соат 1.00 дан 3.30 гача унлаб одамлар бор кучлари билан темир таккиллатишса кандай хордик чикариб булади . Икки ракат намоз укиб шу одамлар хаккига дуо килдим ва яна уларга эй одамлар етар энди уйларинга кириб намоз укинглар ундан кура дедим. Жавобига эса хакоратлар эшитдим. Сен кофир уйингда ухлаб ётавер ой тутилса хам парвойи йук дейишди. Жахлим хам чикади кулгим хам келади. Шу онда атрофимда канчалик жохиллар куплигини куриб сиќилдим. Бу кеча шайтон байрам килди деб уйладим.Соат 3.30 да дунёни балолардан куткарган одамлардек уйларига таркаб кетишди. Мен эса бомдод намозигача уйловларим билан ухлолмай ётиб сизга ёзишга карор килдим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу ўта жоҳилликнинг бир кўринишидир. Одамлараётда рўй берадиган ҳодисаларга муносабатни шариат асосида кўрсатишлари лозим. Бидъат хурофот ва жаҳолат асосида эмас. Сиз келтирган мисол бу борадаги жоҳилликнинг бир кўриниши. Агар бошқа халқ ва юртларга назар солсангиз, турфа ҳолатларни кўришингиз турган гап.Шариатда эса, энг тўғриси кўрсатилган.Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Иброҳим ўлган куни қуёш тутилди. Одамлар: «Иброҳим ўлгани учун тутилди», дедилар. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, қуёш ва ой Аллоҳнинг оятларидан икки оятдир. Улар бировнинг ўлгани учун ёки ҳаёти учун тутилмайдилар. Бас, қачонки улар (тутилганини) кўрсангиз, то очилиб кетгунча Аллоҳга дуо қилинглар», дедилар».Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.Бошқа бир ривоятда эса: «Жоҳилият аҳли, албатта, қуёш ва ой фақат ер аҳли улуғларидан бир улуғнинг ўлими учунгина тутилади, дер эдилар. Албатта, икковлари бирор кишининг ўлими учун ёки ҳаёти учун тутилмайдилар. Лекин икковлари Аллоҳнинг махлуқларидан икки махлуқдирлар. Аллоҳ ўз махлуқида нимани хоҳласа, шуни пайдо қилур. Бас, икковларидан қайси бири тутилса, то очилиб кетгунча намоз ўқинглар», дейилган.Иброҳим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Миср подшоси Муқовқис томонидан у зотга ҳадя қилинган чўрилари Мория Қибтия розияллоҳу анҳодан туғилган ўғилларидир. Иброҳим ўнинчи ҳижрий санада ўн саккиз ойлик бўлганида вафот этган. Бақийъга дафн қилинган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, биз сенинг ўлимингдан маҳзунмиз, эй Иброҳим», деб, овоз чиқармай, кўзларидан ёш оқизиб йиғлаганлар.Ушбу ҳадиси шарифнинг иккала ривоятини қўшиб ўрганадиган бўлсак, унда жоҳилият пайтида мавжуд бўлган нотўғри эътиқодлардан бирини тўғрилаш содир бўлганини билиб оламиз. Ислом дини инсониятнинг барча жоҳилий ақидаларига барҳам берган. Ушбу ривоятдан жоҳилият даврида табиий ҳодисалар ҳақида ҳам нотўғри эътиқод ва тасаввурлар мавжуд эканини билиб олмоқдамиз. Жоҳилият аҳли қуёш ёки ой тутилса, бирор улуғ одам туғилгани ёки ўлгани учун тутилмоқда, деб эътиқод қилишар экан. Ана ўша эътиқод таъсири ила Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўғиллари Иброҳим вафот этган куни қуёш тутилгани учун одамлар, қуёш улуғ пайғамбарнинг ўғли Иброҳим ўлгани учун тутилди, деб гап тарқатишди. Кишиларда шундоқ тасаввур мавжуд. Улар ўз улуғлари шарафини ошириш учун баъзи бир табиий ҳодисаларни ҳам ўша улуғларга боғлаб кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Агар ўша улуғ сохта бўлса, бундоқ тасарруфлардан хурсанд бўлади. ҳатто ўзида шундоқ хислат борлигини даъво ҳам қилади. ҳеч бўлмаса, ғурур билан одамларнинг, фалончи келгани учун қуёш чиқиб кетди, у бўлди, бу бўлди, дейишларига шароит яратиб беради.Аммо ҳақиқий улуғ зот ўзининг кимлигини билса, Аллоҳнинг бандаси эканини тўлиқ ҳис қилса, бундоқ ноўрин гап-сўзларга йўл қўймайди. ҳамма нарсани очиқ-ойдин айтади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақиқатан улуғларнинг улуғи бўлганлар. Аллоҳ таоло у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга барча пайғамбарларга берган мўъжизалардан ҳам кўпроқ мўъжизаларни берган. Айни мавзу бўйича гапирадиган бўлсак, мушрикларнинг талаби ила осмондаги ойни, Аллоҳ таолога дуо қилиб иккига бўлиб кўрсатганлар. Шундоқ бўлгандан кейин у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шарафларига табиатда баъзи ўзгаришлар бўлиши ҳеч гап эмас эди. Жумладан, жигаргўшаси Иброҳимнинг ўлими муносабати ила қуёш тутилиши ғариб иш эмас эди. Лекин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга сохта обрў керак эмас, аксинча, ҳамма нарса ўз ҳолича бўлиши лозим эди. Шунинг учун ҳам одамларнинг қуёш тутилиши ҳақидаги нотўғри гапларини дарҳол тузатдилар.«Албатта, қуёш ва ой Аллоҳнинг оятларидан икки оятдир. Улар бировнинг ўлиши учун ёки ҳаёти учун тутилмайдилар... Лекин икковлари Аллоҳнинг махлуқларидан икки махлуқдирлар. Аллоҳ ўз махлуқида нимани хоҳласа, шуни пайдо қилур», дедилар».Оят сўзи белги, аломат, мўъжиза маъноларини англатади. Шу маънода қуёш ва ой ҳам Аллоҳнинг оятлари, У зотнинг Биру Борлигининг белгилари, аломатлари экани, Аллоҳнинг ҳар нарсага қудрати етишини тасдиқловчи мўъжизалари эканига ҳеч шубҳа йўқ. Қуёш билан ойнинг борлигининг ўзи, уларнинг осмонда туришлари, маълум вақтда чиқиб, маълум вақтда ботишлари, иситиб, нур сочишлари, дунёга берилаётган сонсиз-саноқсиз фойдаларининг ҳар бири алоҳида бир битмас-туганмас мўъжиза, Аллоҳ таолони Биру Борлигига, Қодиру Мудаббирлигига белги-аломатдир. Қуёш билан ой ҳар қанча улкан бўлсалар ҳам, ҳар қанча аниқ ҳаракатда бўлсалар ҳам, ҳар қанча кўп фойда-манфаат бераётган бўлсалар ҳам, баъзи бир қавмлар эътиқод қилганларидек, Худо эмаслар. Балки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидек, Аллоҳ таолонинг махлуқларидан икки махлуқ, холос. Аллоҳ тао¬ло эса, ўз махлуқларида нимани хоҳласа, ўшани жорий қилади. Жумладан, хоҳлаган пайтда қуёшни ёки ойни тутилтиради. Шундоқ улкан нарсалар ҳам тутилиб, асл ҳолидан бошқа бир ҳолга тушиб, ҳолатининг ёмонлашуви ожиз бандаларнинг эътиборини тортиши аниқ. Чунки қуёш ва ойдаги бу ўзгариш дунёнинг бутунлай издан чиқиб кетишига, ҳатто қиёмат қоим бошланиб кетишига сабаб бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун мўмин-мусулмонлар қуёш ва ойнинг тутилишини кўришлари билан Аллоҳ таолонинг қудратига тан бериб, У зотга ёлвориб дуо қилишлари, намоз ўқишлари керак. Мазкур дуо ва намозлар то тутилган қуёш ёки ой очилиб кетгунича давом этиши керак.Табиатдаги улкан нарсалар бўлмиш қуёш ва ойнинг тутилиши, ўзларининг оддий ҳолатидан чиқиб, ноқулай ҳолатга тушиб қолиши беҳикмат эмас. Қуёш ва ойнинг тутилиши бир неча ибратларга далолат қилади: 1. Қуёш ва ойни Аллоҳ ўз тасарруфида тутиб туриши.2. Қуёш ва ойни Худо деб эътиқод қилувчиларнинг эътиқоди асоссиз экани. Агар иккови ёки бири Худо бўлганида ҳам тутилмас эдилар.3. Ғофил қалблар бундай ҳодисадан чўчиб уйғониши.4. Қиёмат шу шаклда бошланиши мумкинлигини эслаш.Демак, биз мусулмонлар ушбу ҳадисдан энг аввало, эътиқод бобида ибрат оламиз. Қолаверса, қуёш ва ой тутилганида шариатимиз амри бўйича дуо қилиб, намоз ўқишимиз кераклигини билиб оламиз. Мазкур дуо ва намоз қандоқ бўлиши келгуси ҳадисларда келади.КУСУФ НАМОЗИГА ЧАҚИРИШАбдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида қуёш тутилганида «Жамоат намозга!» деб нидо қилинди».Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Қуёш тутилганида жамоат намози ўқилиши.2. Қуёш тутилгани учун ўқиладиган намозга «Жамоат намозга!» деб нидо қилиниши.КУСУФ НАМОЗИНИНГ ТУРЛАРИАбу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қи-линади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Қуёш тутилиб қолди. Пай¬ғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб, ридоларини судраб (тезлаб) масжидга кирдилар. Биз ҳам кирдик. Бас, биз билан то қуёш очилиб кетгунича икки ракат намоз ўқидилар».Бухорий ва Насаий ривоят қилишган.Ушбу ҳадиснинг бошқа бир ривоятида: «Ушбу намозингизга ўхшаган икки ракат намоз ўқидилар», дейилган. Жумҳур уламолар наздида кусуф намози суннатдир. ҳанафий мазҳаби ушбу ҳадисни олиб, кусуф намози ҳам бошқа нафл намозларга ўхшаган бўлади, дейди.Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Қуёш тутилганида ташвишга тушиб, намоз ўқишга шошилиш зарурлиги. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундоқ қилганлар.2. Масжидда жамоат билан икки ракат намоз ўқиш кераклиги.3. Кусуф намози қуёш очилгунича давом этиши.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давр-ларида қуёш тутилди. Бас, у зот туриб одамларга имом бўлиб намоз ўқидилар. Қиёмда узоқ турдилар. Сўнг руку қилиб, рукуда узоқ турдилар. Кейин тикланиб, қиёмда узоқ турдилар. Бу аввалги қиёмдан озроқ эди. Сўнгра руку қилиб, рукуда узоқ турдилар. Бу аввалги рукудан озроқ эди. Сўнгра сажда қилиб, саждада узоқ турдилар. Кейин иккинчи ракатда ҳам биринчи ракатда қилганларига ўхшаш қилдилар. Сўнг намозни тугатдилар. Ўшанда қуёш очилган эди. Ундан кейин одамларга хутба қилдилар. Аллоҳга ҳамду сано айтганларидан кейин: «Албатта, қуёш ва ой Аллоҳнинг оятларидан икки оятдир. Улар бировнинг ўлими учун ёки ҳаёти учун тутилмайдилар. Бас, қачон ўшандоқ бўлганини кўрсангиз, Аллоҳга дуо қилинг, такбир айтинг, намоз ўқинг ва садақа қилинг», дедилар. Сўнгра яна: «Эй Муҳаммад уммати! Аллоҳга қасамки, Аллоҳчалик ҳеч биров ўз бандасининг ёки чўрисининг зино қилишига рашк қилмайди. Эй Муҳаммад уммати! Аллоҳга қасамки, агар мен билганни билганингизда, албатта, оз кулиб, кўп йиғлар эдингиз», дедилар».Бешовлари ривоят қилишган.Бошқа бир ривоятда: «Кейин бошларини кўтариб: «Самиъаллоҳу лиман ҳамида. Роббана лакал ҳамд», дедилар», дейилган.Оиша онамизнинг ушбу ҳадисларини ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳаблар кусуф намози қандоқ ўқилишига далил қилиб олганлар. Кўриниб турибдики, бу турдаги кусуф намозида бир ракатда икки қиём, икки руку ва икки қироат, икки сажда бор. Биринчи қироат ва қиём узун бўлади. Мазкур намозда иштирок этганлар Бақара сурасини ўқигунча муддат, деб тахмин қилганлар. Иккинчи қиём ва қироат биринчисидан озроқ бўлади. Мазкур вақтни Оли Имрон сурасини ўқигунча муддат, деб тахмин қилинган. Шунингдек, биринчи рукудаги тасбеҳ ҳам узун айтилади. Бақара сурасидан юз оят қироат қилгунча вақт, деб тахмин қилинган. Иккинчи рукудаги тасбеҳ айтиш биринчисидан озроқ бўлади. Саксон оят тиловат қилингунча муддат, деб тахмин қилинади. Кейин рукулар узунлигича икки сажда ҳам қилинади. Иккинчи ракат ҳам худди биринчи ракатга ўхшаган бўлади.Ушбу ҳадисдан юқорида зикр қилинган фойдалардан ташқари қуйидаги фойдаларни оламиз. 1. Кусуф намозини қуёш очилиб кетгунича ўқиш.2. Кусуф намозидан кейин хутба қилиш. Чунки одамлар ҳодисадан ҳаяжонланиб, таъсирланиб турганларида мавъизани яхши қабул қиладилар.3. Хутба бошлашда Аллоҳга ҳамду сано айтиш зарурлиги.4. Қуёш ёки ойнинг тутилганини кўрганда Аллоҳга дуо қилиш, такбир айтиш, намоз ўқиш ва садақа бериш керак.5. Зинонинг ўзи ёмон нарса экани. Бир банда зино қилганида энг қаттиқ ғазабланадиган зот Аллоҳ экани.6. Одамлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаб, Аллоҳ гуноҳкорларни қандай азоблашини, қиёматда нималар бўлишини билганларида кулмай, йиғлаб ўтишларига тўғри келиши.7. Кусуф намозида ҳам рукудан бош кўтарганда «Самиъаллоҳу лиман ҳамида. Роббана лакалҳамд» дейилиши.

Топ рейтинг www.uz Openstat