Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ношарий туй

00:00 / 17.06.2011 | eski savollar | 450
Хурматли Шайх хазратлари.Саломатмисиз.Хазрат, иншаоллох якин кунларда хайрли бир иш олдида турибмиз, яъни жиянимизни турмушга берамиз. аммо мени жудаям ташвишга солган бир холат юзасидан ёзмокдаман. Кизни уйдан чикарганимиздан кейин куёв томон киладиган туй ресторанда утказилар экан. Энг афсусланарлиси бу ношаърий туй, уям етмагандай оллох харом килиб куйган арок билан утказилар экан. куда булмишга бу шариятга тугри келмаслигини бизникилар тушинтиришди, аммо унинг гапини каранг: "ха биламан лекин мен одамларнинг туйида ичиб юрганман, энди мен хам бермасам булмайди". буни каранг Хазрат одамларнинг гапидан куркаяпти-ю, Оллохдан куркмаяпти. Энди унданам огири - бизникилар, яъни булар опаларим, акаларим, хатто ота -онам хам индамай ушанга куниб уша туйда иштирок этишмокчи. мен уларни бу йулдан кайтардим. Курсатаётган важларини каранг - хаётда бир марта буладиган туй, ке шу жиянинг уксимасин, йиглатмай узатайлик. Ахир кандай Оллохдан куркмайсизлар, такво килмайсизларми, ахир оллох такво килганларнинг гунохини кечиради дедим. Ахир кандай килиб янги оиланинг биринчи куниданок харом билан бошланишига йул куясизлар десам, биз борганимиз билан ичмаймиз-ку, ха энди замонга хам караш керак, оллох кечиради дейишади. Энди яна бир томони менинг аёлим келин булмишнинг янгаси, бормаса булмас эмиш, узинг бормасанг хам хотинингни жунат дейишаяпти. Ахир мен кандай килиб кайси иймоним билан уз аёлимни шундай жойга жунатиб куяман. Яна булар хаммаси беш вакт намоз укишади... Хазрат мен ота-онамнинг, ака опаларимнинг бундай харакатларидан сизнинг олдингизда жуда катта хижолатдаман, ёзмокчи эмс эдим-ку, яна булмади. ота-онам ака-опаларим мендан хафа булишаяпти... Хозир мен узимникида каттик туриб олганман, бир узим хаммасига карши турибман. узим хам бормайман, аёлимни хам, болаларимни хам юбормайман деяпман. Хазрат менинг килаётган ишим тугрими, яъни узимникида каттик туриб олишим, ёки ота-онамнинг гапига кулок солиб айтганларини килишим керакми. Ота онамни ранжитишдан хам куркаман...лекин калбим бунга хечам рози булмаяпти.Хазрат жуда танг ахволдаман, маслахатингизни дариг тутманг. Оллохим сизни икки дунёнинг саодатига эриштирсин. Бизларни хам дуо килинг...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз ҳақсиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat