Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маҳси ҳақида

08:13 / 27.12.2016 | farrux | 1195

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, бугунги кунда урф бўлган чармдан бўлган юпқа, ичида юнги йўқ маҳсиларга масҳ тортиш жоизми? “Мўминнинг меърожи”да урф бўлган маҳсиларга масҳ тортиш жоизмас дейилган. Илтимос шу ҳақида маълумот берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз айтган китобдаги матнларни қандай бўлса шундай қилиб қуйида келтирамиз. Маҳсига масҳ тортишнинг шартлари: 1. Пойабзал тўпиқларни беркитган бўлиши шарт; 2. Оёқнинг кичик бармоқларидан учтаси кўринадиган миқдорда йиртиқ бўлмаслиги шарт; 3. Сув ўтмайдиган бўлиши шарт. Бугунги кундаги урф бўлган юпқа пайпоқларга масҳ тортиш жоиз эмас; 4. Камида бир фарсах, яъни 5544 метр масофа йўл юрганда ҳам йиртилиб кетмаслиги шарт («Муъжамул луғатул фуқаҳо»). (“Мўминнинг меърожи” китобидан). Бундан кейин ўқишда эътиборлироқ бўласиз деган умиддамиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat