Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Орттириб эҳсон қилиш

18:11 / 14.06.2019 | Abdullah | 1515
Ассалому алайкум! Ёшим 22да 2 хил холат бўйича савол ёзяпман. 1. Инсон ўзи мухтож бўлиб туриб, лекин эхсон қилиш тўғрими? 2. Ўзи ишламасдан дададан пул олиб эхсон қилган яхшими ёки дадани қийнамасдан кейинроқ ўзи ишлаб пул топганда эхсон қилиш яхшими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Уни ҳимматига боғлиқ. Аллоҳ таоло "Ҳашр" сурасида марҳамат қилади:

 وَالَّذِينَ تَبَوَّؤُوا الدَّارَ وَالْإِيمَانَ مِن قَبْلِهِمْ يُحِبُّونَ مَنْ هَاجَرَ إِلَيْهِمْ وَلَا يَجِدُونَ فِي صُدُورِهِمْ حَاجَةً مِّمَّا أُوتُوا وَيُؤْثِرُونَ عَلَى أَنفُسِهِمْ وَلَوْ كَانَ بِهِمْ خَصَاصَةٌ وَمَن يُوقَ شُحَّ نَفْسِهِ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ۝ 

9. Улардан аввал бу диёрда ва иймонда қарор топганлар ўзларига ҳижрат қилиб келганларни севарлар ва уларга берилган нарсаларга қалбларида ҳасад қилмаслар. Ва гар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, (уларни) ўзларидан устун қўярлар. Ким ўз нафсининг зиқналигидан сақланса, ана ўшалар зафар топувчилардир.
Ота-ўғил бўлиши билан мулки битта бўлиб қолмайди. Ҳамма ўз мулкидан эҳсон қилиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat