Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғайридин қайнона билан муомала

07:56 / 23.12.2013 | Sohiba Shamsimatova | 750
шайх хазратлари. Синглимни турмушга бердик, куёвни оиласи масиҳийми, насронийми ҳуллас бошқа динга эътиқод қилар экан. Фақат куёвимиз исломда. Эртадан кечгача синглим қайнонасини олдида бўлар экан, келинлик хизмати дегандек. Бўш қолди дегунча, қайнонаси инжил ўқиб бераркан, хар ҳил мавзуларда гапириб, уни хам бу динга даъват қиларкан. Бу ҳақида эрига айтса, эътиборсиз колдирибди. Синглимни диндан хабари бор, гапларига эътироз билдирса “гап қайтарма” деб уришаркан. Ҳозир оиламиз хавотирда. Агар синглим у ерда қолса, динига хавф бўлади. Қолмаса, оиласи бузилиши мумкин. Чунки куёвни гапи онасига ўтмайди. Уйдагилар синглимни “қайнонангни уйига қадам босмайсан” деб олиб келишган. Бу ҳолатда қандай маслаҳат берасиз? Синглим бу холатда эрини гапига кирмай шариатга амал қилиб, ўз дини иймонини ҳимоя қилса, гуноҳкор бўлиб қолмайдими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Синглингиз бу ҳолатда эрининг гапига кирмай, шариатга амал қилиб, ўз дини, иймонини ҳимоя қилса гуноҳкор бўлиб қолмайди. Балки, ажр ва савоб олади. Шунинг учун қуда бўлишда эҳтиёт бўлиш керак. Иккинчи тарафнинг дини ва диёнатини, ахлоқини, дунёқарашини, соғлигини яхшилаб суритириш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat