Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Билмасликни билмасликдан фарқи

18:13 / 14.06.2019 | Muslim | 1602
Ассалому алайкум! Баъзи бир инсонлар билан гаплашсангиз айтишадики инсонни кўп илми бўлиб амал қилмагандан ўз илми бўлиб амал қилгани яхши. Ёки яна айтишадики билмаган инсонга гуноҳ йўқ деб ва ҳаракат қилишмайдики динни мукаммал ўрганишга ва билмасам жавобгар бўлмайман дейишади. 1-ҳолатда оз илмига ҳам амал қилиш учун ҳам илм керакку? 2-ҳолатда билмасам гуноҳкор бўлмайман деяётганлар ҳозир ҳамма шароит бор китоб дейсизми интернет ва ҳакозо. Айтингчи уларни бу фикри қанчалик тўғри? Ахир илм ўрганиб намозини, тахоратини, ибодатини мукаммал қилгани яхши эмасми? Ахир 3-4 сўм топаман деб қилаётган касб корида 7-8 сўм топасан мана бу нарсани ўргансанг деса ўрганишадику. Нега энди динда мукаммалликка интилмаслик керак? Жуда кўп инсонларни кўрасиз ўз ишини устасидир, лекин диний илми анча паст. Ҳатто намоздаги ракатда адашиб кетса қандай саждаи саҳв қилиш кераклигини билишмайди. Шу мулоҳазаларим тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Уларнинг бу гаплари шайтоннинг макридан бошқа нарса эмас. Бир шоир
Чанг тўзон тинганда биласан бешак,
Сен минган нарса отмидир ё эшак
– деган экан. Унгача инсон ўзини-ўзи алдаб юраверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat