Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Каромат ҳақида

00:00 / 20.06.2011 | eski savollar | 3437
Ҳурматли Шайҳ ҳазратлари, атрофимизда бир вақтлар куп тарқалган гуруҳ вакилларининг Кароматлар ҳусусида бир гаплари ҳалигача бизни иккилантириб келмоқда. Уларнинг айтишича "Авлиёлардаги Оллоҳинг курсатган кароматлари пайгамбаримиз Муҳаммад :саw ва у кишинг саҳобалари давригача булганига каромат сифатида ишонамиз. У даврдан кейингисини кароматми, сеҳрми ёки кузбуямачиликмми эканлигини аниқлаб берувчи пайгамбар ёки унинг тарбиялаган саҳобалари булмагани учун уларга ишона олмаймиз, чунки узини Авлиё қилиб курсатиб лекин кунглида сеҳр булиши ҳам мумкинку"-дегандилар. Сизнинг Раддиянгиз орқали уларнинг кимлигини билиб олдик, сиздан илтимос ушбу масалада ҳам бизга муаммога ойдинлик киритиб берсангиз. Китобчани уқиганимизга анча вақт булди ва ҳозирда уни топиш имконини қила олмадик, агар уша китобчада ушбу муаммони ечими берган булсангиз қайта саволимиз учун сиздан узр сураймиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- ВАЛИЙЛАР ВА КАРОМАТЛАР«Валий» сўзи арабча бўлиб «яқин» дўст маъносини англатади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Ўзининг маълум бир бандаларга валий эканлигини, баъзи бир бандалар У зотнинг авлиёлари эканини айтиб ўтган. Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида:«Албатта, менинг валийим Китобни нозил қил-ган Аллоҳдир. У солиҳларни валий - дўст тутадир», деган (196-оят).Аллоҳ таоло «Юнус» сурасида:«Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг валийларига хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар», деган (62-оят).Аллоҳнинг валий-дўстларига ҳам бу дунёда, ҳам охиратда ҳеч қандай хавф йўқдир. Улар икки дунёда ҳам тўлиқ омонликдадирлар. Улар бу дунёда Аллоҳга валий-дўст бўлганлари учун, У зотнинг кўрсатмалари бўйича ҳалол пок, тўғри яшаганлари учун уларга ҳеч нарса хавф-хатар солмайди. Уларнинг соғлигига, молу-мулкига, обрў-эътиборига, оиласига, жонларига, умуман, ҳеч нарсаларига ҳеч қандай хавф йўқ.Шунингдек, охиратда ҳам уларга дўзахнинг, ундаги азоб–уқубатларнинг ҳеч қандай хавфи йўқ.Аллоҳнинг валий-дўстлари бу дунё ва охиратда ҳеч хафа ҳам бўлмаслар. Улар доимо хурсанд бўлурлар. Ана ўша бахтиёр шахслар, Аллоҳнинг валийси-дўсти бўлиш шарафига муяссар бўлганлар, икки дунёда хавфдан холи бўлганлар, икки дунёда хафа бўлмайдиганлар кимлардир?«Улар иймон келтирганлар ва тақво қилганлардир».Демак, Аллоҳнинг дўсти бўлиш жуда ҳам осон экан. Бунинг учун аввало, У зотга иймон келтириш; иккинчидан эса, тақводор бўлиш, яъни, Аллоҳ-нинг айтганини қилиб, қайтарганидан қайтиб яшаш лозим экан. Кимнинг иймонида заррача хато бўлса ёки Аллоҳнинг кўрсатмалари асосида эмас, ўзга-нинг йўлида ҳаёт кечирса ёхуд ўз-ўзига йўлланма тузиб олса, у одам Аллоҳга дўст бўлиш бахтидан маҳрумдир. Аллоҳга дўст бўлганларга эса:«Уларга ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам хуш-хабар бор. Аллоҳнинг сўзларини ўзгартириш йўқ. Ана ўша улуғ ютуқдир» («Юнус» сураси, 64 оят).Аллоҳнинг валийлари - дўстларига икки дунё саодатининг хушхабари бор. Улар иймонлари ва тақволари туфайли, Аллоҳнинг инояти ила, аввало, бу дунёда саодатли ҳаёт кечирадилар. Охиратда эса худди шу иймонлари ва тақволари сабабли жаннатга дохил бўладилар.Мазкур хушхабар Аллоҳнинг сўзларидир.«Аллоҳнинг сўзларини ўзгартириш йўқ. Ана ўша улуғ ютуқдир».Қуръони карим таърифи бўйича валий, унинг сифатлари ва даражаси шундан иборат.Аҳли тасаввуф эса валийни турлича таъриф қил-ганлар. Агар эътибор бериладиган бўлса ўша таъ-рифлар валийнинг тақво ва ибодатнинг, яхши хулқ ва олиймақом исломий сифатларнинг соҳиби ўла-роқ Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилган банда экан-лиги хусусидадир.Аммо валий маъносидаги тушунчаларда ҳаддан ошиш ҳам бўлган. Шийъа мазҳабидагилар валий алоҳида бир мартаба бўлиб, у фақатгина ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга берилганлигини олдинга суришган.Баъзи тарихчиларнинг таъкидлашларича, валий ҳақидаги тушунчани биринчи бўлиб тасаввуфга киритган ва бу ҳақида алоҳида китоб ёзган шахс Ҳаким Термизийдир.Валийлар ҳақидаги фикрлар аста-секин ҳаддидан ошиб бориб, эътиқодга мутлақо зид бўладиган гапларни ҳам айтишгача етганлар. Масалан, Муҳйиддин ибн Арабий ва баъзи унга ўхшаганлар, хотамул авлиё анбиёлардан афзал бўлади, дейишгача етганлар.Доктор Соиҳ Али Ҳусайн ўзининг «Ламаҳотун минат тасаввуфи ва тарихиҳи» номли китобида:«Ибн Атоуллоҳ ал - Искандарийнинг, шайхимиз Абул Аббос розияллоҳу анҳунинг, агар валийнинг ҳақиқати кашф қилинса, унга ибодат қилинарди. Чунки унинг сифатлари ва белгилари У зотнинг сифатларидандир», деган гапларини нутқ қилиш менинг тилимга қанчалар оғирлигини билсангиз эди», дейди.Аммо ўзини билган суфийлар валийни Қуръони карим ва Суннати мутоҳҳара маъноларидан келиб чиқиб таъриф қилганлар.Бу ҳақда Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ:«Валий Аллоҳ таолони билувчи, унинг тоатида бардавом бўлувчи ва У зотга ихлос ила ибодат қи-лувчидир», дейди.Замонлар ўтиши билан валийлар хусусида турли қарашлар вужудга келгач ва ихтилофлар кучайгач уламоларимиз валийлар ва уларнинг кароматлари ҳақидаги масалани ақоид китобларимизга киритишга мажбур бўлганлар. Қуйида «Шарҳи талхийси ақоиди Таҳовия» китобидан ушбу масалага бағишланган жойини борича тақдим қиламиз:ВАЛИЙ ҲЕЧ ҚАЧОН НАБИЙ МАРТАБАСИГА ЕТА ОЛМАЙДИ «Авлиёлардан бирортасини анбиёларнинг бирортасидан афзал кўрмаймиз. Битта набий ҳамма валийдан афзалдир, деймиз». Шарҳ: Яъни, авлиёлардан бирортаси, ким бўлишидан қатъий назар, Анбиё алайҳиссаломларнинг бирортасидан афзал бўла олмайди, деб эътиқод қиламиз. Агар ҳамма авлиёлар битта набий билан солиштирилса, набий улардан устун чиқади ва мартабаси юқори бўлади, деймиз. Муаллиф «Иттиҳод» мазҳабидагиларга (Банда кўп ибодати ила Аллоҳга бирлашиб кетади, деб эътиқод қилувчиларга) раддияга ишора қилмоқда. Шунингдек суфийларнинг жоҳилларига ҳам. Чунки улар баъзи авлиёлар анбиёлардан афзал, дейдилар. Аммо ҳақиқий, истиқоматдаги суфийлар, ваҳий ва шариатга амал қилишга буюрадилар. Аллоҳ таоло халойиқнинг ҳаммасини, жумладан, авлиёларни ҳам пайғамбарларга эргашишга амр қилган. Аллоҳ таоло: «Биз қайси бир Расулни юборсак, албатта, Ал-лоҳнинг изни ила унга итоат қилиниши учун юбор-ганмиз», («Нисо» сураси, 64) дейди. Бошқа бир оятда эса: «Сен: «Агар Аллоҳга муҳаббат қиладиган бўл-сангиз, менга эргашинг. Аллоҳ сизга муҳаббат қи-лади, гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир», деб айтгин», («Оли Имрон» сураси, 31) деган. Бас, ким куфрни ботин тутиб, Исломни зоҳир қилса (яъни, ичида валийни набийдан афзал кўриб, тилида набий валийдан афзал деса) ёки ўзининг куфр ақидасини Ислом ҳижоби ила беркитса, у зиндийқдир, тавбаси қабул бўлмас. Агар ўз ихтиёри ила, қўлга тушмасдан олдин тавба қилсагина, тавбаси қабул. АВЛИЁЛАРНИНГ КАРОМАТЛАРИ «Уларнинг кароматларига ва ишончли кишилардан тўғри қилинган ривоятларига ишонамиз». Шарҳ: Уларнинг икроми учун содир бўлган ка-роматларини тасдиқлаймиз. Аммо Дажжол ва унга ўхшаганларга синов учун берилган одатдан ташқари ишларини тасдиқ қилмаймиз. Шунингдек, улардан адолатли, ишончли йўллар билан собит бўлган ривоятларни тасдиқлаймиз. Ҳар бир жоҳил ва ёлғончи қилган ривоятни ёки уларга нисбат берилган Расул ва Набий шаънига нолойиқ нарсаларни эмас. Пайғамбардан одатдан ташқари иш содир бўлса ва одамлар шунга ўхшаш нарсани қилишдан ожиз қолсалар, мўъжиза бўлади. Пайғамбардан бошқа, аҳли тақво ва солиҳ одамдан одатдан ташқари иш содир бўлса, каромат бў-лади. Нотўғри йўлда юрган одамдан шундай иш со-дир бўлса, сеҳр ёки синов бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat