Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзни ўқиб жойидан жилиш

21:39 / 14.06.2019 | Usmanov husanboy | 1973
Ассалому алайкум! Шом намозини фарз билан суннатни бир жойда ўқиб бўлмайдими? Яъни фарзни ўқиб бўлиб жойнамозни озгина бирор томонга суриб жойни ўзгартириш керакми? 2). Юмшоқ жойда масалан кўрпа устида намоз ўқиб бўлмайдими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ибодат қилинадиган жой ибодат қилувчининг фойдасига гувоҳлик беради. Аллоҳ таоло "Залзала" сурасида марҳамат қилади: 

 يَوْمَئِذٍ تُحَدِّثُ أَخْبَارَهَا۝ 

4. Ўша Кунда у (ер) ўз хабарларини айтадир.
Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда қуйидагилар айтилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ўша кунда у (ер) ўз хабарларини айтадир» оятини қироат қилдилар ва:
– Унинг хабари нималигини билмайсизларми? – дедилар.
– Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ, – дейишди.
– Албатта, унинг хабари ҳар бир банда ва чўрига ўз устида нима қилгани ҳақида гувоҳлик беришидир. «У фалон куни фалон-фалон ишни қилди», деб айтадир. Бас, ана шулар унинг хабарларидир, – дедилар у зот.
Имом Тобароний ривоят қилган ҳадисда эса: «Ердан ҳушёр бўлинг¬лар. Зотан, у онангиздир. Албатта, унинг устида қайси бир яхши ёки ёмон амал қилувчи бўлса, у, албатта, унинг хабарини берувчидир», – дейилган.
Шунинг учун ибодатга гувоҳ бўладиган жойларни кўпроқ бўлгани яхши. 

عن أبي هريرة عن النبي صلى الله عليه وسلم قال : أيعجز أحدكم إذا صلى أن يتقدم أو يتأخر أو عن يمينه أو عن شماله  رواه أحمد وأبو داود ، ورواه ابن ماجه 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирингиз намоз ўқигандан кейин(бошқа нафлларни ўқиш учун) олдироққа ёки орқароққа ёки ўнг ёки чапга силжиб олишдан ожиз қоладими” дедилар.
Абу Довуд ва ибн Можа ривоятлари.  
Аммо буни деб бошқаларга танглик етказмаслик керак. Буни имкони бемалол бўлганда қилинади. Сажда қилинганида юз ғойиб бўлиб кетадиган даражада юмшоқ жойга сажда қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat