Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чумич юлдузи ҳақида

00:00 / 23.06.2011 | eski savollar | 1513
Ас.ал.w.б.Ҳурматли шайҳ ҳазратлари.Шайҳ ҳазратлари.Бир танишим чумич юлдизи орқали қиблани топиш мумкинлиги ҳақида гапириб қолди.Мен унинг гапини то'гри ёки ното'грилигини билиш мақсадида, камина айрим давлатларда сафарда бо'лганимда у айтган чумич юлдизи қиблани топишда ҳақиқатда гувоҳи бо'лдим.Балки бу Аллоҳнинг қудрат му'жизасидир валлоҳу а'лам. Мазкур давлатлар Оврупадаги Калмар шаҳарида ва Киэвда, О'збекистоннинг Қо'қон шаҳарида чумич юлдизини қиблани топишини синаш ун камина масжидларга бориб кечқурунда чумич юлдизи масжидни қибласи бн то'гри чиққанлигини о'зим гувоҳи бо'лдим. Биз Аллоҳнинг қудрати буюк ва ҳикматли зот эканига тан бермай иложимиз ёқ албатта. Савол:Ҳазратлари Чумич юлдизи қиблани топиш ҳақидаги ма'лумотлар шариатда борми? Чумич юлдузи ҳақида сизнинг мулоҳазалариз қандай?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳмат қилади:У сизларга қуруқлик ва денгиз зулматларида йўл топишингиз учун юлдузларни қилиб қўйган Зотдир. Батаҳиқ, биладиган қавмлар учун оятларни муфассал баён қилиб қўйганмиз.Юлдузлар ҳақида сўз юритмасдан, коинотдаги илоҳий тадбир ва мўъжизалар ҳақидаги тасаввур батамом бўлмайди. Албатта, юлдузларнинг тузилиши, уларнинг вазифаси ва манфаатлари, уларга боғлиқ ажойиботлар ҳақида ҳар қанча гапирилса, шунча оз. Айниқса, юлдузлар илми ила машғул бўлганлар буни яхши биладилар. Аммо, биз ўша илмий ҳақиқатларни бир четга қўйиб, олиму жоҳил, каттаю кичик, ҳамма-ҳаммага маълум оддий бир ҳақиқатга назар ташлайлик. «У сизларга қуруқлик ва денгиз зулматларида йўл топишингиз учун юлдузларни (белги) қилиб қўйган Зотдир».Одамлар қадимдан қуруқликда ҳам, денгизда ҳам йўл топиш учун юлдузлардан фойдаланиб келадилар. Хўш, юлдузларни шу ҳолатда ким яратган? Адашган одам хоҳ денгизда, хоҳ қуруқликда бўлсин йўл топишига уларни чора-тадбир қилган ким? Одамларнинг ўзларими? Ёки ўзидан-ўзи бўлиб қолганми? Аллоҳ қилган. Бошқа ҳеч ким қилган эмас, қила олмайди ҳам. Ҳар куни юлдузни кўрган одам, Аллоҳнинг биру борлигига иймон келтирмай, қаёққа қараб кетмоқда? Ақлни ишлатиш керак. «Батаҳиқ, биладиган қавмлар учун оятларни муфассал баён қилиб қўйганмиз.»Бас, шундай экан мусулмонлар қадимдан юлдузга қараб қиблани топиб келаётганлари ажабланарли эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat