Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таблийғ жамоа ҳақида

00:00 / 23.12.2007 | eski savollar | 1957
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Даъватчилар ҳақидаги саволимга жавобингиздан сўнг янада саволлар кўпайди. Мен сизга батафсил вазиятни тушунтиришга ҳаракат қилиб кўраман. Айтганимдек бизнинг Ош шаҳрида даъватга чиқиш кўпайиб боряпти. Менинг яқин дўстларимдан 3-4 таси ҳам чиқиб келиб, менга ҳам тавсия қилишаётганди ва мен ҳам чиққим келиб турувди. Бир куни бир биродар интернетдан Арабистонлик 10 яқин шайхларнинг таблийғ жамоа ҳақидаги фатволарини олиб келибди. Мен шахсан у фатволарни кўрганим йўқ. Ўша фатвода бир овоздан ҳаммаси таблийғни ҳаром ва боши лойқалиги ҳақида ёзилган экан. Ўша фатволарни олиб мени дўстларим Қорасув шаҳридаги марҳум Рафиқ корининг ўғли Рошодхонга олиб боришибди. У киши Арабистонда ўқиб келган ва ҳозир имомлар. Рошодхон қоғозларни ўқиб чикиб, бу шайхларни яхши танишини ва уларга ҳеч қандай эътироз қилиб бўлмаслигини айтибди. Таблийғни боши Покистон ва Ҳиндистонга бориб тақалишини ва бу ҳақикатдан хам яхши эмаслигини ва ўзи ҳеч қачон таблийғга қушилмаслигини айтибди. Яна у қуйидагиларни айтибди: "Бу шайхлар жиндай адолат қилишмапти. Улар биздаги шароитни билишмайди.Улар ҳатто кўчага чиқишса 200 га яқин шогирдлари ўраб юради. Улар аҳволни яхши билишмайди. Бизда даъватга чиқаётганлар таблийғ жамоанинг боши лойқалигини билишмай чиқишяпти ва ўз ажру-савобини олаверади. Лекин, бу ишни ёмонлигини билгандан кейин чиқмаган маъқул. Мен таблийғчиларни катталари билан гаплашганимда улар бу ишни унчалик яхши эмаслигини тан олишиб, шундай йўл билан бўлса ҳам одамларни исломга киргизиб олганимиз яхши дейишди. Бу ишни ковлаб фитна чиқармайлик" деган гапларни айтибди. Лекин, даъватга чиқиб келган айрим қорилар шунга тарғиб қилишяпти. Биз ҳам фитна чиқармокчи эмасмиз. Кимдан сўрасак, аниқ бир жавоб олиш қийин бўляпти, гуё бир нарсани яширгандай жавоб беришяпти. Илтимос, таблийғ жамоанинг келиб чиқишини ва уни яхши ёки ёмонлиги ҳақида аниқ бир жавоб берсангиз. Мен ва дўстларим иккиланиб қолдик.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Биз бировнинг яхши ёки ёмонлигини баҳолаш билан шуғулланмайлик. Ўзимизда бор маълумотни тақдим қиламиз. Ҳар ким ўз шароитидан келиб чиқиб хулоса чиқаради. Бу маълумотлар илмий китоблардан олинган.Жамоати таблиғ1. Таблиғ сўзини «етказиш» деб таржима қилишимиз мумкин «Жамоати таблиғ» Ислом фазилатларини барча етказиш учун ҳаракат қиладиган ташкилот бўлгани учун ҳам шу ном билан аталган. «Жамоати таблиғ»га аъзо бўлган ҳар бир киши ҳизбий ва сиёсий ташкилотлардан узоқ бўлган ҳолда ўз вақтидан бир қисмини талиғ ишига бағишлаши лозим. «Жамоати таблиғ» Муҳаммад Илёс Кандеҳлавий томонидан 1867 йили тузилган. 2. «Жамоати таблиғ»нинг олтита асосий шиори бор. 1. Калимаи тоййиба: лаа илаҳа иллаллоҳу, Муҳаммадун расулуллоҳ. 2. Намоз ўқиш. 3. Илм ва зикр. 4. Ҳар бир мусулмонни ҳурмат қилиш. 5. Ихлос. 6. Аллоҳнинг йўлида ҳаракат қилиш.3. «Жамоати таблиғ»нинг ҳар бир аъзоси йилига энг оз деганда қирқ кун сафарга – даъватга чиқиши керак. Ҳар бир гуруҳ маълум юрт аҳолисини даъват қилишга отланади. Кўпинча гуруҳ тўрт кишидан иборат бўлади. Бири илмли, қолганлари оддий одамлар. Улар ўз кийими, камтарона ҳаёти билан бошқаларга ўрнак бўлишга интиладилар. 4. Кўзланган маконга етиб борганларидан кейин бир киши жой ҳозирлайди. Қолганлар одамларни чақириб келишга уринадилар. 5. Одамлар тўплангандан кейин умумий дарс ва ундан кейин гуруҳ – гуруҳ бўлиб таҳорат, намоз ва бошқа бошланғич нарсаларни ўргатиш бошланади.6. Гуруҳ мазкур жойдан бошқа ерга жўнашдан олдин ўзлари билан бирга бошқаларни ҳам кўнгилли бўлиб сафарга чиқишга чақирадилар. Ким рози бўлса бирга олиб кетадилар.7. «Жамоати таблиғ» даъват вақтида ҳеч кимдан моддий ёрдам ёки совға олмайдилар, зиёфатларга бормайдилар. Ҳар бир ишни Аллоҳ учун холис адо этишга ҳаракат қиладилар.8. «Жамоати таблиғ» аъзолари гуноҳ ишларни қилиб турганлар билан ҳам муомала қилаверадилар. Улар одамларни ўзларидан қочирмаслик ва нима қилиб бўлса ҳам яхшилика чақириш учун шундай қиладилар.9. «Жамоати таблиғ» якка шахсларни тузатилса жамият ҳам ўз – ўзидан тузалади деган ғояни олға сурадилар.10. «Жамоати таблиғ» фиқҳий мазҳабларга эргашиш вожиб деб биладилар.11. «Жамоати таблиғ» тасаввуфни яхши кўрадилар ва унга амал қиладилар.12. «Жамоати таблиғ» сиёматга аралашмаслик сиёсатимиздир деган шиорга амал қиладилар. 13. «Жамоати таблиғ»нинг камчиликлари кўп. Улардан бири ишлари кенг бўлса ҳам саёз. Улар ўзларига қўшилган одамлар билан доимий алоқада бўлмайдилар. Бир кўрган одамни бошқа кўрмай кетадиган ҳоллари кўп бўлади. Шунинг учун ҳам «Жамоати таблиғ» сабабли исломни таниган одамларнинг кўплари кейин бошқа турли жамоатларга қўшилиб кетади. Зотан «Жамоати таблиғ» бошланғич тарбиядан бошқа нарсани тақдим қилишга қодир ҳам эмас.14. «Жамоати таблиғ» ҳар қандай ихтилофлардан йироқда бўлишга ҳаракат қилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat