Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пешингача ўқилиш мумкин бўлган қазо намозлари

23:08 / 08 июль | Bilol | 877
Ассалому алайкум! Пешин намозидан олдин бомдод намозининг суннати ва фарзи қазосини ўқиш мумкинлигини билиб олдим. Мен юзим қонагани сабабли хуфтон ва бомдод намозини қазо қилишга мажбур бўлдим. Пешин намозининг вақти киришидан олдин шу қазо қилган намозларимни (биринчи хуфтонни, витрни ва бомдодни) ўқиб олишим мумкинми? Ёки фақатгина бомдод намозининг ўзини қазо қилганлар учун (Хуфтон, витрни қазо қилмаганлар бўлса) пешингача бомдоднинг фарзи ва суннати қазосини ўқиш мумкин дейилганми? Илтимос агар мен Бомдод ва ундан олдин қазо намозларим бўлса (Масалан: Шом, Хуфтон ва Витр) унда Пешин вақти киргунча Шом намозидан бошлаб тартиб билан ўқиб сўнг охирида бомдоднинг суннатини ва фарзини қазо қилиб ўқисам бўладими? Саволимни яхши бермаган ёки тушунарсиз бўлса узр устозлар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало юзингиз қонагани намозни қазо қилишга сабаб бўлолмайди. Қазони эса қуёш чиққанидан кейин ўқишингиз мумкин. Пешинга олиб бориш шарт эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat