Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

казо намози

00:00 / 05.11.2010 | eski savollar | 26317
1.Турт ракаатли Казо намозининг хар ракатига сура зам килинадими ёки аввалги икки ракаатигами?2.Умуман казо намози вактида укилмаган намозни урнига утадими?Битта фарз амал-"вакт" бажарилмаяпти.Албатта оллохдан умид киламиз 'зора уша укимай колган намозимни урнига кабул килса'деб.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қазо намози тўрт ракъатли бўлсаю, йили, куни тайини бўлмаса, барча ракъатларда зам сура қилинади деган уламолар бор.- Бир намозни вақтида ўқилса адо дейилади. Вақтидан кейин ўқилса қазо дейилади. Иложи борича намозни қазо қилмаслик керак. Узр ила ўтиб кетса, қазосини ўқиш керак бўлади.Қилиниши лозим нарсани белгиланган вақтидан кейин қилишни қазо дейилади.Имом Бухорий ва Муслимлар Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намозидан ухлаб қолса ёки уни эсдан чиқариб қўйган бўлса, эслаганда уни ўқиб олсин. Унинг бундан бошқа каффороти йўқдир», деганлар. Ухлаб қолган ва эсдан чиқарган одамга дангасалик ёки қасд ила намозни тарк қилган одам қиёс қилинади. Чунки намознинг фарзлиги ҳар доим зиммада бордир. Фарз нарсани қилинмагунча зиммадан тушмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat