Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳнинг ювилиши

12:53 / 08.07.2019 | Mironshox Aslanov | 667
Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ мен намозхонман. Яқинда бир дўстим билан сухбатда диний илмга доир мавзу очилди. Мен унинг зино қилиши ароқ ичиши сигарета чилим чекишини биламан. У менга сен намоз ўқисанг хам диний илминг бўлмаса намозлларинг ижобат бўлмайди деди. Мен эса динни яхши биламан оиламизда динни яхши билишади мен Худога ишонадиган одамман зино қилишим ва ароқ ичишим туфайли 5 вақт намоз ўқишим қабул бўлмайди, шунга ўқимайман деди. Яна бири айтдики одам қанча гунох қилса зино харом ва яна бошқа ишлар билан шуғуллансаю кейин чин дилдан тавба қилиб намоз ўқиса хамма айблари ювилади деди. Менинг саволларим қуйидагича, диний илми бўлмасаю 5 вақт намоз ўқиса намози қабул бўлмайдими? 2). Иккинчи танишим айтгандек хар хил гунохлар қилиб(била туриб) кейин тавба қилиб намоз ўқиса жаннатга тушиши мумкинми? 3). Зино қилган одам жаннатга тушиши мумкинми? 4). Мен йўлда юрганимда Аллоҳу акбар ёки бошқа намозда айтиладиган сўзларни айтиб юраман. Бу гунох эмасми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Намозни бузадиган нарсаларини ҳукмини билган одамни намози дуруст бўлади.
2-3). Қилган тавбасига қаралади.
4). Гуноҳ эмас. Ўзингиз эшитадиган даражада айтинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat