Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслахат беринг!

00:00 / 30.06.2011 | eski savollar | 759
Ассалому Алайкум Шайх Ҳазратлари! Аввало ислом ва инсонийлик йўлида қилаётган хизматларингиз учун сизга миннатдорчилик билдираман ва қимматли вақтингизни олаётганлигим учун узр сурайман. Мен жуда бадгумонман. Шунинг учун жуда қийналиб юраман. Бирон нарса ё кишига астойдил ишонолмайман. Ишонишни истасамда ишонолмайман. Ҳамма нарсадан ва ҳаммага шубҳаланиб юраман. Мисол учун энг яқин кишиларим тўғрисида бекордан бекорга ёмон фикрларга бораман. Бу жуда ёмон нарса ва ўзим жуда қийналсамда қандай қутулишни билмайман. Агар қимматли вақтингизни аямасдан масдлаҳат берсангиз жуда бахтиёр бўлардим. Ҳурмат ила Шерзод!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади:«Эй, иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар» («Ҳужурот» сураси, 12-оят).Гуноҳга олиб борувчи иллатлардан бири бадгумонликдир. Бадгумонлик кишилар ҳақида бўлар-бўлмасга ёмон шубҳалар қилиш, уларга нисбатан туҳмат ва ҳадик маъносида фикр юритишдир. Одатда, бундай гумонларнинг кўпи асоссиз, беҳуда бўлади. Шу боисдан ҳам: «...кўп гумонлардан четда бўлинглар», дейиляпти.Ояти каримада гумондан четланишга амр қилингандан сўнг, «Жосуслик қилманглар», деб бу қабиҳ ишдан қайтарилмоқда. Одатда, «жосуслик» деб бировга ёмонлик етказиш ниятида айбларини ва заиф жойларини ўзига билдирмай яширинча ахтаришга айтилади. Бу иш ҳам катта гуноҳлардандир. Чин мусулмон кишининг қалби бу каби жирканч одатлардан пок бўлмоғи зарур. Боз устига, бу иш Ислом дийнининг асосий ғояларидан бири бўлмиш инсоннинг кароматини, ҳурмати, иззати ва обрўйини ҳимоя қилиш масаласига чамбарчас боғлиқдир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зинҳор ва зинҳор бадгумон бўлманглар. Чунки, бадгумонлик сўзнинг энг ёлғонидир», – дедилар». Бухорий ривоят қилган.Ёмон гумондан сақланиш лозим. Ким одамлардан ёмон гумонда бўлса, ўша одамнинг кўнгли бузуқ бўлади. Мўмин доимо узр истайди, мунофиқ эса, айб истайди. Мўмин барча халойиққа нисбатан кўнгли пок бўлади. Мунофиқ эса, унинг тескариси бўлади. Юқорида зикр қилинган сифатлар шайтон учун инсон қалбига йўл очадиган нарсалардир. Уларнинг ҳаммасини санаб ўтиш ҳам қийин. Одам боласидаги ҳар бир ёмон сифат шайтон учун қуролдир, унинг қалбига кириш эшигидир.Бас, шундай экан, мурид шайтон кириши мумкин бўлган ўша эшикларнинг барчасини мазкур ёмон сифатлардан қалбини поклаш йўли билан беркитиши лозим. Ана ўшанда шайтон мурид қалбига кириб қарор топа олмай қолади. Фақат, баъзи кичик уринишлари қолиши мумкин. Бу кичик уринишлар эса, Аллоҳ таолонинг зикри ила тўсилади. - Чунки, ҳақийқий зикр фақатгина қалб тақво ила обод бўлгандан ва ёмон сифатлардан поклангандан сўнггина юзага келади. Қалбга таъсири ўтмайдиган зикр, қуруқ гап ўлароқ, шайтонни ҳам дафъ қилишга ярамайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat