Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Этикоф ибодати

00:00 / 30.06.2011 | eski savollar | 4189
:МашаАллоҳ :бисмиллахир роҳманир роҳим: А,алайкум в,р, ва б,ҳ Ҳазрат илмизи Раббим бунданда зиёда қилсин! Ҳазрат этикоф öтиришни ният қилгандим, этикофни фарз амаллардан ташкари кандай амаллари бор?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- ЭЪТИКОФЭътикоф суннати муаккададир. У, рўзадорнинг жамоат масжидида эътикоф нияти ила қолишидир.Унинг ози бир кундир. Ким эътикофни бузса, қазосини бажаради. Эътикоф ўтирган одам масжиддан инсон ҳожатларидан бошқа нарса учун чиқмайди. Жумъага заволдан кейин боради.Кимнинг манзили узоқ бўлса, суннатларни ўқиб, жумъага бемалол эришадиган вақтни чамалаб боради. Жомеъ масжидда мазкур муддатдан кўпроқ туриб қолса ҳам эътикофи бузилмайди. Агар узрсиз маълум вақтга чиқса, эътикофи бузилади. У, эътикоф ўтирган масжидида еб-ичиши, ухлаши, савдо молини масжидга келтирмасдан олди-сотди қилиши мумкин. Бошқа кишига бу ишларни масжидда қилиш мумкин эмас. У жим ўтирмайди. Фақатгина хайрли нарсаларни гапиради.Агар кечаси ёки унутиб бўлса ҳам жинсий алоқа қилиш эътикофни бузади. Шунингдек, фарждан бош-қа ерга жинсий алоқа қилиш, ўпиш, ушлаш туфайли маний нозил қилса ҳам, эътикоф бузилади. Аммо нозил қилмаса, мазкур ишлар ўзи ҳаром бўлса ҳам, эътикоф бузилмайди. Аёл киши уйида эътикоф ўтиради. Агар бир неча кун эътикоф ўтиришни назр қилган бўлса, ўша кунларнинг кечаларини ҳам ўтириш лозим бўлади. Бунда шарт қилмаган бўлса ҳам, кетма-кет ўтирилади. Икки кунни назр қилган бўлса, икки кундуз ва икки кеча ўтиради. Наҳорнинг ўзини ният қилиш жоиз. «Эътикоф» луғатда «ушлаб қолиш», «туриб қолиш» ва «лозим тутиш» маъноларини ифода қилади.Шариатда эса «Рўзадорнинг жамоат масжидида эътикоф нияти ила қолишидир».Аллоҳ таоло: «Ва у(аёл)ларга масжидларда эътикоф ўтирганингизда яқинлик қилманг», деган («Бақара» сураси, 187-оят).Эътикоф Қуръонда зикр қилинган ибодат эканига ушбу оят далилдир. Бу оятда эътикоф ўтирган шахс ўз жуфти ҳалоли ила жинсий яқинлик қилмаслиги кераклигига ва эътикоф ибодати масжидда бўлишига ҳам далил бор.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, то Аллоҳ у кишини вафот эттиргунича Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирар эдилар. Сўнгра, у зотдан кейин завжалари ўтиришди». Бешовлари ривоят қилишган.Эътикоф қуйидаги турларга бўлинади:1. Вожиб.Бунга назр қилинган эътикоф киради.2. Суннати муаккада.Бунга Рамазоннинг охирги ўн кунидаги эътикоф киради.3. Мустаҳаб.Бунга юқорида зикр қилинганлардан бошқа эътикофлар киради.Эътикоф ўзига хос алоҳида ибодат бўлиб у ила банда қалб мусаффолигига, дунёнинг ташвишларидан узилишга, Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишга ва шу каби кўпгина фазлларга эришади.Унинг ози бир кундир.Аммо имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳи: «Эътикофнинг ози бир оз муддат бўлса ҳам бўлади», деганлар ва шунга фатво берилган. Ким эътикофни бузса, қазосини бажаради.Худди нафл рўзани бузган одам қазосини тутиши вожиб бўлганга ўхшаб.Эътикоф ўтирган одам масжиддан инсон ҳожатларидан бошқа нарса учун чиқмайди.Инсон ҳожатлари деганда катта ва кичик тоҳарат ушатиш, нажосатни кетказиш ва жунубликдан ғусл қилиш каби ишлар кўзда тутилади. Мазкур ишларни қилиб бўлиши билан дарҳол эътикоф ўтирган жойига қайтади.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон эътикоф ўтирсалар инсон ҳожатидан бошқа нарса учун уйга кирмас эдилар».Молик ривоят қилган.Жумъага заволдан кейин боради.Боргандан кейин суннатни ўқиб олишга етадиган вақт бўлиши учун. Бу–жумъа ўқиладиган жомеъ масжидга яқин ерда эътикоф ўтирган одам учун.Кимнинг манзили узоқ бўлса, суннатларни ўқиб, жумъага бемалол эришадиган вақтни чамалаб боради.Яъни, жумъа бошлангунча унинг фарздан аввалги тўрт ракъат суннатини ўқиб оладиган вақт ҳам бўлишини ҳисобини қилиши лозим бўлади.Икки ийд намозига бориши ҳам худди жумъага боришга ўхшайди.Шунинг учунҳам, уламоларимиз: «Жума ўқиладиган масжидда эътикоф ўтириш афзал», дейдилар.Жомеъ масжидда мазкур муддатдан кўпроқ туриб қолса ҳам эътикофи бузилмайди. Чунки бу масжид ҳам, аслида, эътикоф еридир.Шунингдек, масжид йиқилгани, жамоат тарқалиб кетгани, золимнинг мажбуран чиқариб юборгани, жиноятчиларнинг жонга ёки молга таҳдид солгани учун чиқиш ила эътикоф бузилмайди. Бошқа ерга бориб эътикофини давом эттираверади. Агар узрсиз маълум вақтга чиқса, эътикофи бузилади.Шунингдек, ғарқ бўлаётган ёки ёнаётган нарсани қутқариш каби фавқулода ҳолатларда, шунингдек, бемор кўриш, жанозада қатнашиш, гувоҳлик бериш каби ишлар учун чиқса ҳам эътикофи бузилади ва қазо лозим бўлади.У, эътикоф ўтирган масжидида еб-ичиши, ухлаши, савдо молини масжидга келтирмасдан олди-сотди қилиши мумкин. Бошқа кишига бу ишларни масжидда қилиш мумкин эмас.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эътикоф ўтир-ганларида шундай қилганлар ва бу ҳожатларни масжиддан чиқмасдан бажариш мумкин.Аммо, эътикоф ўтирмаган одам мазкур ишларни масжидда қилиши мумкин эмас.Бу ҳақда бир қанча ҳадислар келган.Амр ибн Шуъайб отасидан, у бобосидан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда шеър айтишдан, олди-сотди ва жумъа куни намоздан олдин ҳалқа бўлиб ўтиришдан наҳий қилдилар».Термизий, Насаий ва Абу Довуд ривоят қилишган.У жим ўтирмайди. Фақатгина хайрли нарсаларни гапиради. Эътикоф ўтирган одам оғзига мум солингандек жим ўтириши мумкин эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтарганлар. Эътикофдаги киши, намоз ўқиш, тиловат, зикр, ҳадис ўқиш, илм ўрганиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ва бошқа Пайғамбарларнинг сийратларини, аҳли солиҳлар ҳақидаги хабарларни ўрганиш билан машғул бўлади.Агар кечаси ёки унутиб бўлса ҳам жинсий алоқа қилиш эътикофни бузади. Шунингдек, фарждан бош-қа ерга жинсий алоқа қилиш, ўпиш, ушлаш туфайли маний нозил қилса ҳам, эътикоф бузилади. Чунки, эътикоф ҳам худди намоздек нарса. Мазкур нарсаларнинг барчаси намозни бузади. Аммо нозил қилмаса, мазкур ишлар ўзи ҳаром бўлса ҳам, эътикоф бузилмайди.Булар жинсий алоқага олиб борадиган нарсалардир бўлса ҳам, уларда жинсий алоқанинг маъноси йўқ.Аёл киши уйида эътикоф ўтиради.Яъни, уйидаги намоз ўқийдиган ерида. Чунки, аёл киши учун энг қулай жой ўшадир.Агар бир неча кун эътикоф ўтиришни назр қилган бўлса, ўша кунларнинг кечаларини ҳам ўтириш лозим бўлади. Шунингдек, бир неча кеча эътикоф ўтиришни назр қилган бўлса, ўша кечаларнинг кундузларини ҳам ўтириш лозим бўлади.Бунда шарт қилмаган бўлса ҳам, кетма-кет ўтирилади. Икки кунни назр қилган бўлса, икки кундуз ва икки кеча ўтиради. Наҳорнинг ўзини ният қилиш жоиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat