Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пишириклар таркибидаги "маргарин".

00:00 / 01.07.2011 | eski savollar | 865
Ассалому алайкум Устоз! АЛЛОХ(ж/ж) илмингизни ва умрингизни зиёда килсин ва дин йулида килаётган хизматларингизни яхшилик билан мукофотласин.Устоз биз хозир Россиядамиз. Ширинликларнинг салкам хеч бирини еяолмаймиз, сабаби маргарин. Хозирги вактда 90 фоиз пиширикларга маргарин кушилади. Пиширикларнинг купида таркибида маргарин ёзиладию, лекин маргариннинг таркиби ёзилмайди. Бир куни бир пиширикнинг таркибидаги маргаринга (махсус кремлар учун) деб ёзилибди. Биз овкатланайдиган ошхонага маргарин келар экан, текширсак у хам махсус кремлар учун(специальное для кремов) деб ёзилибди, таркибида усимлик ёги бор экан, яъни харом нарса йук экан. Яна бир куни магазинда битта ширинликда маргариннинг таркиби ёзилибди, унда хам усимлик ёги бор экан. Аммо бошка ширинликларда маргариннинг таркиби ёзилмаган. Устоз биз жуда хам куп ширинликларни маргарини борлиги учун емаймиз ва шубха киламиз (маргариннинг таркиби кандай деб), энди юкорида ёзилган далилларга асосан бошка ширинликлардан хам есак буладими, ёки колганлари шубхалими?. Одобсизлик килган булсам узр, АЛЛОХ(ж/ж) рози булсин. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сотувчи эмас, ишлаб чиқарувчидан ҳам сўраса бўлади. Бунга эринсангиз, ундай нарсаларни истеъмол қилмаслик керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat