Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳдан ўтишимиз тўғрими

18:41 / 12 июль | Nigoraxon | 840
Ассалому алайкум! ёшим 19 да, бир йигит билан 2 йилдан бери бир биримизни ёқтирамиз. Буни мени оиламдагилар билишмайди, лекин уларники билишади. Ҳозирги кунга келиб улар менга никоҳдан ўтиб қўяйлик бу юришларимиз гуноҳ куни бўйи гаплашамиз гуноҳга ботишни давом этмайлик деяптилар. Мен нима қилишни билмаяпман ота-оналаримиздан бу ишни яшириб қилишимиз тўғрими? Лекин никоҳдан кейин бирга яшамаймиз, шунчаки гаплашиб юришимиз гуноҳ бўлмасин деяпмиз холос.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тезда бу ишларингизни йиғиштиринг. Аллоҳдан қўрқинг, қиз боланинг шаъни мисоли шиша идишга ўхшайди. Арзимаган нарса билан бир умрга доғ тушади ёки чил-чил синади. Қилиб юрган ишларингизга қаттиқ тавба қилинглар. Ота-онангизга айтмасдан никоҳ ўқитишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Сизку сўрабсиз, бу ишни ўзбошимча қилиб қўйганлар минг-минглаб афсусда юришибди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat