Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шубхали овқатлар сони кўпаймоқда

00:00 / 23.04.2012 | eski savollar | 2203
Ассалому алайкум шах жаноблари икки дунё саодатига эришиш барчамизга насиб қилсин.Хазрат бугунги кунда шубхали овқат турлари кўпаймоқда. Бир биродармизнинг айтишича Бринза ва сарёғда хам чучқанинг ошқозонидан олинадиган пепсин моддаси ишлатилади деб айтиб қолди. Рости эрталаб сарёғ ердим ва пишириқларни маргарин шубхалиги учун сарёғда пиширтирардим. Тўғриси битта нон қолувди у хам Чет элники асосида таёрланадиганларига маргарин қўшилиб унда хам шубхалар пайдо бўлмоқда. Хазрат кўпни кўрган ва уламолар билан гаплашиб турасиз. Айтингчи Узбекистонда хам халол-стандар махсулотлари жорий этиш бўйича иш олиб борилмоқдами. Барча мусулмон ахли яшаётган ерларга жорий этилди аммо энг кўп уламои фузалолар чиққан юртда ва мусулмонлар сони кўп давлат бўлмиш Ўзбекистонда хали хам жорий қилинмаган. Узр қуполлигим учун

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бир муддат бу ишлар Ўзбекистонда ҳам олиб борилди. Ҳукумат вакиллари бу масала бўйича халқаро анжуманларда ҳам қатнашдилар. Ички мажлисларда ҳам кўрилди. Маълум ҳужжатлар тайёрланди ҳам. Аммо охирги пайтда бу борадаги ҳаракатлар тўхтаб қолди чамаси. Ҳар қалай давом этаётганидан мен хабардор эмасман.

Топ рейтинг www.uz Openstat