Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шерикчиликда фойда қиймати

11:04 / 23 июль | Sherzod | 372
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир дўстимни бизнесига 3000$ пул тикканман, албатта шерикчилик асосида. Келишув бундай бўлган: ман берган пулимни 5/1 қисм фойдасига шерикман, яни мани берган 3000$ пулимдан бир ойда қанча фойда қолса, шундан соф фойдани 5/1 қисми маники. Биз ўзаро тилхат ёзиб, келишувни имзоладик. Шу билан иш бошланиб кетди. Биринчи ой фойдадан 135000 сўм, иккинчи ой эса иш риволаниб 50$ фойда пулимни берди. Учинчи ой эса дўстим айтди: Оғайни биз бошлаган иш гуноҳ экан, рибо аралашвотган экан, мани кечир пулини қайтариб бераман деди. Буни қаттан аниқладин диб сўрасам қозида (судядан) диб этди. Қози этибди: контитутсияда ҳам бу иш мумкин эмас, барч қонунлар Қуръон асосида ишлаб чиқилган, бу ишилар мумкин эмас диб этибди. Энди бир қанча савол туғилади бу бошлаган шерикчилик ишимиз ҳалолми? Қозининг айтган гаплари асослими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда музораба деган иш юритиш тури бор. Унинг учун бир томон иш юритади яна бир томон пул тикади. Фойдани қисмга кўра худди сиз айтгандек 5/1 каби қилиб бўлинади. Айни шунчалиги шариатга мос, бундан бошқа жойи бўлса сўранг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat