Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллохга қарздорман

00:00 / 18.07.2011 | eski savollar | 591
Ассалому алайкум Шайх хазратлари. Биздек мусулмон умматларингизга дунёвий ва диний йўлда қилаётган хизматларингизни Аллох таоло янада бардавом қилсин..Хазрат ўтган йилги рамазон ойида 5-кун тута олмаган эдим,қазосини тутиб адо этдим.Менинг елкамда 11-йиллик қарзим бор,лекин бу йиллар ичида тутган кунларимни ва колдирилган кунларни хисобини чикара олмайман.Савол:Хазрат буларни қандай хисобласа мақсадга муофиқ булади,ва тутилажак қазосини бир календарга белгилаб юрсам бўладими.Яқинлашиб келаётган муборак рамазон ойи барча мусулмон умматига қутлуғ келсин ва Аллох таоло бу рамазон ойини бешикаст,бенуқсон адо этишимизлигимизни насиби рўзи айласин Амин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- “Биздек мусулмон умматларингизга” деган гапингиз тўғри эмас. “Биродарларингизга” десангиз яхши бўлади. Тахмин билан бўлса ҳам, кўнглингиз равшан бўлгунча тутилмай қолган кунларни белгилайсиз. Тақвимга белгилаб юрсангиз бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat