Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маййитни ер қабул қилмаслиги

17:38 / 06 август | Suxrob | 612
Ассалому алайкум! Маййитни ер қабул қилмаганлиги тўғрисида ҳикоя ва видеолар учратиб турибман. Бу ҳақида бирор бир ҳадис борми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бор. 

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَجُلٌ نَصْرَانِيًّا فَأَسْلَمَ، وَقَرَأَ الْبَقَرَةَ وَآلَ عِمْرَانَ، فَكَانَ يَكْتُبُ لِلنَّبِيِّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَعَادَ نَصْرَانِيًّا، فَكَانَ يَقُولُ: مَا يَدْرِي مُحَمَّدٌ إِلَّا مَا كَتَبْتُ لَهُ، فَأَمَاتَهُ اللهُ فَدَفَنُوهُ، فَأَصْبَحَ وَقَدْ لَفَظَتْهُ الْأَرْضُ، فَقَالُوا: هَذَا فِعْلُ مُحَمَّدٍ وَأَصْحَابِهِ، لَمَّا هَرَبَ مِنْهُمْ نَبَشُوا عَنْ صَاحِبِنَا، فَأَلْقُوهُ فَحَفَرُوا لَهُ فَأَعْمَقُوا، فَأَصْبَحَ وَقَدْ لَفَظَتْهُ الْأَرْضُ، فَقَالُوا: هَذَا فِعْلُ مُحَمَّدٍ وَأَصْحَابِهِ، نَبَشُوا عَنْ صَاحِبِنَا لَمَّا هَرَبَ مِنْهُمْ، فَأَلْقَوْهُ فَحَفَرُوا لَهُ، وَأَعْمَقُوا لَهُ فِي الْأَرْضِ مَا اسْتَطَاعُوا، فَأَصْبَحَ قَدْ لَفَظَتْهُ الْأَرْضُ، فَعَلِمُوا أَنَّهُ لَيْسَ مِنَ النَّاسِ فَأَلْقَوْهُ 

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши насроний эди, мусулмон бўлди ва Бақара ҳамда Оли Имрон сураларини ўқиди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга котиблик қилиб юрар эди. Кейин яна қайтиб насроний бўлди. У: «Муҳаммад мен ёзиб берган нарсалардан бошқани билмайди», дер эди. Аллоҳ уни ўлдирди. Уни дафн қилишди. Тонг отган эди, ер уни чиқариб ташлабди. Шунда улар (насронийлар): «Бу Муҳаммад ва унинг саҳобаларининг иши, соҳибимиз улардан қочгач, гўрини очиб, уни чиқариб ташлашибди», дейишди. Кейин унинг учун (қабр) кавлашди ва уни чуқурроқ қилишди. Тонг отган эди, ер уни чиқариб ташлабди. Улар: «Бу Муҳаммад ва унинг саҳобаларининг иши, соҳибимиз улардан қочгач, гўрини очиб, уни чиқариб ташлашибди», дейишди. Кейин унинг учун (қабр) кавлашди ва ерни қўлдан келганича яна ҳам чуқурроқ қилишди. Тонг отган эди, ер уни яна чиқариб ташлабди. Билишдики, бу одамларнинг иши эмас. Сўнг уни ташлаб кетишди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat