Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаннатда намоз ўқиладими ва бир одам ўзи уммат бўлиши

17:37 / 06 август | jovoh | 666
Ассалому алайкум! Одамлар жаннатдахам намоз ўқишадими? 2). Қиёматда бир одам уммат бўлишини эшитиб қолдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир одамни фақат ўзи уммат бўлади деганларини эшитдим. У одам ким?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Хоҳласалар.
2). Қуйидаги ҳадисдан уламолар ҳар бир ақл эгаси бирортаси унга йўл кўрсатмасада ўзи ақлини юритиб тўғри йўлни топиши шарт деганлар. 

عَنِ ابْنِ عُمَرَ: أَنَّ زَيْدَ بْنَ عَمْرِو بْنِ نُفَيْلٍ خَرَجَ إِلَى الشَّأْمِ، يَسْأَلُ عَنِ الدِّينِ وَيَتْبَعُهُ فَلَقِيَ عَالِمًا مِنَ الْيَهُودِ، فَسَأَلَهُ عَنْ دِينِهِمْ، فَقَالَ: إِنِّي لَعَلِّي أَنْ أَدِينَ دِينَكُمْ، فَأَخْبِرْنِي. فَقَالَ: لَا تَكُونُ عَلَى دِينِنَا حَتَّى تَأْخُذَ بِنَصِيبِكَ مِنْ غَضَبِ اللهِ. قَالَ زَيْدٌ: مَا أَفِرُّ إِلَّا مِنْ غَضَبِ اللهِ، وَلَا أَحْمِلُ مِنْ غَضَبِ اللهِ شَيْئًا أَبَدًا، وَأَنَّي أَسْتَطِيعُهُ، فَهَلْ تَدُلُّنِي عَلَى غَيْرِهِ؟ قَالَ: مَا أَعْلَمُهُ إِلَّا أَنْ يَكُونَ حَنِيفًا. قَالَ زَيْدٌ: وَمَا الْحَنِيفُ؟ قَالَ: دِينُ إِبْرَاهِيمَ، لَمْ يَكُنْ يَهُودِيًّا وَلَا نَصْرَانِيًّا وَلَا يَعْبُدُ إِلَّا اللهَ. فَخَرَجَ زَيْدٌ فَلَقِيَ عَالِمًا مِنَ النَّصَارَى، فَذَكَرَ مِثْلَهُ، فَقَالَ: لَنْ تَكُونَ عَلَى دِينِنَا حَتَّى تَأْخُذَ بِنَصِيبِكَ مِنْ لَعْنَةِ اللهِ. قَالَ: مَا أَفِرُّ إِلَّا مِنْ لَعْنَةِ اللهِ، وَلَا أَحْمِلُ مِنْ لَعْنَةِ اللهِ وَلَا مِنْ غَضَبِهِ شَيْئًا أَبَدًا، وَأَنَّى أَسْتَطِيعُ، فَهَلْ تَدُلُّنِي عَلَى غَيْرِهِ؟ قَالَ: مَا أَعْلَمُهُ إِلَّا أَنْ يَكُونَ حَنِيفًا. قَالَ: وَمَا الْحَنِيفُ؟ قَالَ: دِينُ إِبْرَاهِيمَ، لَمْ يَكُنْ يَهُودِيًّا وَلَا نَصْرَانِيًّا وَلَا يَعْبُدُ إِلَّا اللهَ. فَلَمَّا رَأَى زَيْدٌ قَوْلَهُمْ فِي إِبْرَاهِيمَ  عَلَيْهِ السَلام خَرَجَ، فَلَمَّا بَرَزَ رَفَعَ يَدَيْهِ فَقَالَ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَشْهَدُ أَنِّي عَلَى دِينِ إِبْرَاهِيمَ 

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Зайд ибн Амр ибн Нуфайл дин тўғрисида сўраб-суриштириб, билганларига амал қилиб, Шом томон йўлга чиқди. Яҳудийлардан бир олимни учратиб қолиб, уларнинг дини ҳақида сўради: «Эҳтимол, мен сизларнинг динингизни тутарман, менга (дининг ҳақида) айтиб бер». У: «Токи Аллоҳнинг ғазабидан ўз насибангни олмас экансан, бизнинг динимизда бўла олмайсан», деди. Зайд: «Мен ўзи Аллоҳнинг ғазабидан қочиб юрибман-ку! Ҳеч қачон Аллоҳнинг ғазабидан бирор нарсани ортиб олмайман! Қандай ҳам бундай қила олардим? Мени бундан бошқасига йўллаб қўя оласанми?» деди. У: «Мен буни билмайман, фақат ҳанифликкина* бўлиши мумкин», деди. Зайд: «Ҳанифлик нимаси?» деди. У: «Иброҳимнинг дини. У яҳудий ҳам, насроний ҳам бўлмаган. У Аллоҳгагина ибодат қиларди», деди. Кейин Зайд яна йўлга тушди. У насронийлардан бир олимни учратиб қолди, унга ҳам ўша гапни айтди. Шунда у: «Токи Аллоҳнинг лаънатидан ўз насибангни олмас экансан, бизнинг динимизда бўла олмайсан», деди. (Зайд) «Мен ўзи Аллоҳнинг лаънатидан қочиб юрибман-ку! Ҳеч қачон Аллоҳнинг лаънатидан ҳам, ғазабидан ҳам бирор нарсани ортиб олмайман! Қандай ҳам бундай қила олардим? Мени ундан бошқасига йўллаб қўя оласанми?» деди. У: «Мен буни билмайман, фақат ҳанифликкина бўлиши мумкин», деди. «Ҳанифлик нимаси?» деди. У: «Иброҳимнинг дини. У яҳудий ҳам, насроний ҳам бўлмаган. У Аллоҳгагина ибодат қиларди», деди. Зайд уларнинг Иброҳим алайҳиссалом ҳақидаги гапларини эшитиб, йўлга чиқди ва кенгликка чиққач, икки қўлини кўтариб: «Аллоҳим! Гувоҳлик бераманки, албатта, мен Иброҳимнинг динидаман», деди».

* Ҳанифлик – Иброҳим алайҳиссаломнинг дини. «Ҳаниф» сўзи аслида «қинғир қадам босадиган», «маймоқ» дегани бўлиб, Иброҳим алайҳиссалом ўз қавмининг ширк динидан юз ўгиргани учун у кишини шундай деб номлашган эди. Кейин Аллоҳ таоло бу сифатни ноҳақликдан ҳақ томон юриш мазмунида Иброҳим алайҳиссалом учун мақтов қилиб берди ва у киши эътиқод ҳамда амал қилган тавҳид дини шу ном билан аталадиган бўлиб қолди. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat