Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳайвонларни суний кўпайтириш

11:32 / 08 август | Ahrorjon Ali | 358
Ассалому алайкум! Кўпчиликка маълумки ҳозирги техналогия ва медецина ривожланган давримизда, ҳайвонларни сунъий йўллар билан, янги турдагиларини яратиш авж олиб бормоқда. Булардан мисоллар товуқ, мол, ва чўчқа билан қўйни бирлашган тури ва ҳар-ҳил уй ҳайвонлари ва ҳоказолар... Маълумки ҳозирда бизнинг юртимизда ҳам шу тарзда суний турдаги товуқ ва мол гўшт махсулотлари бозоримизни кенг эгаллаган. Савол: 1). Бундай турдаги ҳайвонларнинг гўшт махсулотларини ейишлик жойизми? 2). Шариатимизда ҳайвонларни сунъий тарзда янги турдагиларини яратишга қандай ҳукм бор?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу борада ҳам қадимий фиқҳ китобларимизда бир неча масалалар келган. Улардан бири вахший, гўшти ҳаром бўлган ҳайвон билан гўшти ҳалол бўлган ҳайвонни урчитилса улардан туғилган боланинг ҳукми ҳақида онага эътибор қаратилади. Агар она гўшти ейиладиган ҳалол ҳайвон бўлса болалари ҳам гўшти ҳалол бўлади. Агар она гўшти ҳаром ҳайвон бўлса болалари ҳам шу бўлади. Сиз айтган масаланинг ҳам ҳукми шу бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat