Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сариқ кийим киймаслик ҳақидаги ҳадис?

00:00 / 30.01.2007 | eski savollar | 2431
Ассалому алайкум 1. Муроттаб қори бо'лишлик учун Қур'он каримни қай усулда ёдлашни тавсия қиласиз? 2. Сариқ рангдаги либосни киймаслик ҳақидаги ҳадисни келтирсангиз илтимос.Чунки бир покистонлик биродарни сариқ рангдаги либосда ко'рдим ва айтдим мумкин эмаслигини.У биродарим ҳужжат талаб қилди.Я'ни қайси ҳадисда келган ва ким ривоят қилган.Бу мансуҳми ёки мансуҳ эмасми шуларни келтиргин деди.Мен иншааллаҳ бир шайҳдан со'раб келтираман дедим.Ташаккур билдирди.Илтимос шу ҳақда ҳадисларни келтирсангиз. 3. Бир ма'рузада аҳмоқдан муносабатингни уз деган ҳадисни эшитиб қолдим.Шу саҳиҳ ҳадис бо'лса ким ривоят қилган қайси ҳадисда келган шуларни ҳам келтирсангиз.Бу ҳадисни ҳам ҳужжатини талаб қилишди араб биродарлар. 4. Ҳаммомда г'усл қилаяпганда бирор либосда бо'лиш керак деган мақолани о'қиб қолдим.Дарҳақиқат шундай бо'лса қандай либосда?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Яхши ќорига шогирд тушишини тавсия ќиламан.2. Али розияллоћу анћудан ривоят ќилинади:«Набий соллаллоћу алайћи васаллам мени тилло узук таќишдан, шойи кийишдан, рукуъ ва саждада ќироат ќилишдан ва сариќ ранг чапланган кийим кийишдан наћий ќилдилар».Бешовларидан фаќат Бухорий ривоят ќилмаган.Ћазрати Али ибн Абу Толиб розияллоћу анћудан ќилинган ушбу ривоятда Пайѓамбар соллаллоћу алайћи васаллам у кишини ва шу орќали бошќа эркак мусулмонларни ћам тўрт нарсадан ќайтармоќдалар.1. Тилло узук таќишдан.Мусулмон эркак нафаќат тилло узук балки тиллодан бўлган бошќа нарсаларни ћам таќиши мумкин эмаслигини аввал ўрганиб ўтдик. Кумуш узук ћаќида иншааллоћ келажакда сўз юритилади.2. Шойи кийишдан.Мусулмон эркакларга шойи-ипак кийиш ћаром эканлигини ћам аввал батафсил ўрганганмиз.3. Рукуъ ва саждада ќироат ќилишдан.Намоз ўќиётган одам рукуъга ёки саждага борганда Ќуръон ќироат ќилиши мумкин эмас. У ћолатларда тасбић айтилади. Бу нарса ћаммага маълум.4. Сариќ ранг чапланган кийим кийишдан.Абдуллоћ ибн Амр розияллоћу анћу айтади:«Набий соллаллоћу алайћи васаллам устимда икки сариќ ранг чапланган кийимни кўриб:«Албатта, мана шулар, кофирларнинг кийимларидандир», дедилар».Бошќа бир ривоятда:«Онанг шунга амр ќилдими!?» дедилар.«Уларни ювиб ташлайми?» дедим.«Балки, куйдириб ташла!» дедилар».Ушбу заъфарон ва сап-сариќ ранг чапланган кийим кийиш ћаќидаги наћийлар фаќат эркакларга хосдир. Аёлларга тааллуќли эмас. Нима учун эркакларга бундоќ наћий келди, дейилса, бу ранглар маълум кофир тоифаларнинг шиори бўлгани, эътиборни жалб ќиладиган бўлгани, ћиди кучли бўлгани, аёлларга хос бўлгани учун, деган жавобни айганлар уламоларимиз.Усули фиќћ илмида наћий-бирор нарсадан ќайтариш ћаќида келган шаръий буюруќлар учга бўлинади; ћаром, макрућ ва танзийћ. Ушбу масаладаги наћий мазкур уч ќисмдан ќайси бирига хос? деб савол ќўядиган бўлсак, кўпчилик уламоларимиз, бу ердаги наћий танзийћ учун, дейдилар. Яъни, макрућдан ћам кучсизроќ бўлиб, ўта тозаликнинг ирода ќилиш учундир. Чунки, машћур саћобий Абдуллоћ ибн Умар розияллоћу анћу соќолларига ва кийимларига хушбўй сариќ нарса суртиб юрар, нимага бундоќ ќиласиз, деб сўралса, Пайѓамбар соллаллоћу алайћи васалламнинг шундоќ ќилганларини кўрганман, дер эканлар.3. Бу маънодаги ћадисни билайман. Кимдан эшитган бўлсангиз ўшандан сўранг. Далилини билмасангиз биров билан тортишманг.4. Авратини ёпиб турадиган нарса ила ѓусл ќилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat