Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуронни хатм қилиш ҳақида

00:00 / 24.07.2011 | eski savollar | 3613
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари!Аллоҳ таолодан сизга сиҳат саломатлик,куч қувват,узоқ умр сураган ҳолда сизга қуйидаги савол билан мурожат этишга ижозат бергайсиз.Устоз иншааллоҳ рамазон ойи ҳам яқинлашиб қолди,мени 1чи марта Қуронни шу ойда уқиб хат қилишни ният қилиб турибман иншааллоҳ,(Парвардигоро узинг бу ишда менга ва менга ухшаганларга ёрдам бер),тугриси ичимдаги ҳаяжон ва қандайдир масулятни ҳис қилиб фақат Аллоҳга шукур деяпман холос,ёлгиз уқисам туйиб туйиб йиглагим келади,жудаям маҳзун булиб қолади одам...чунки мен бунга қодир эмас эдим,меҳрибон раҳмдил Роббимиз муяссар қилябди!Устоз мен сурамоқчи булганим рамазонни кутмасдан ҳозирдан 1ҳафта бор иснаҳааллоҳ рамазонга,бошлаб юборсам рамазон ойини охириги кунлари тугатсам иншааллоҳ буладими яни 30кун эмас купроқ?Устоз сизни сафар билан анжумандал деб уқиб қолдим.Уша муқаддас Макка шаҳрида турганингизда Аллоҳ юлида бизларни дуо қилинг илтимос,Аллоҳнинг каломи Қуронни энди урганиб уқишга киришган биродарларни,опа сингилларимизни.Аллоҳ таоло дин юлида қилаётган ишларингизни бу дунёда ҳам охиратда ҳам яхши мукофатлар билан сийласин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳозир ўқиб тураверинг. Рамазон келганда яна бошидан бошлайверасиз. Ундаги савоб кўп бўлади. Аллоҳ барчамизни ҳифзи ҳимоясида асрасин, ҳидоятида собит қадам қилсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat