Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз олди-бердиси ҳақидаги оят

00:00 / 05.05.2008 | eski savollar | 3139
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Қарз олди-берди ҳақидаги оятда бу муомалани ёзиш ҳақида буйруқ оят келган экан.Нима учун тафсирчилар буни ёзиб қўйишни мустаҳаб деганлар?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло нозил қилган қарзни ёзиб қўйиш ҳақидаги оятда: «Эй иймон келтирганлар, қачон маълум бир муддатгача қарз олди-берди қилсаларингиз ёзиб қўйинглар» деган буйруқ келган. Шунга биноан ёзиб қўйиш фарз ёки вожиб бўлиши керак эди. Унинг мандуб бўлиб қолишига орқасидан келадиган сўзлардаги ишора сабаб бўлган. Унда: «агар сиздан баъзингиз душман хавфидан сақланган, яъни эмин бўлса, омонатини эгасига берсин» деяпти. Мана шу олдиндаги буйруқнинг кучини қирқади. Бундан қарз берувчи қарз олувчига ишонса, ёзмай берса ҳам бўлади деган гап чиқади.

Топ рейтинг www.uz Openstat