Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азондаги кушимча.

00:00 / 26.07.2011 | eski savollar | 872
Ассалому алайкум Шайх хазратлари.Хозир сизга йуллаётган саволимни 1-2 тушунган биродарларимга ва узимизнинг имомимизга хам айтиб жавоб топа олмадим.Мен бир неча ой олдин Козогистонда булдим ва у ерда бомдод намозига азон чакирганидан кейин 2 маротаба Ассалом деб чакирганини эшитдим,буни сабабини козок биродарларимдан сурагани тортиндим.Савол:Хазрат Азондан кейин айтиладиган бу Ассалом сузи нима сабабдан айтилишини тушунтириб берсангиз илтимос.Илмим озлиги туфайли йул куйилган хатоликлар учун узр сурайман.Аллох илмингизни бунданда зиеда килсин,якинлашиб келаётган рамазон ойи барчамизга кутлуг келсин.Жавобингиз учун олдиндан рахмат Амин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- “Ассалом” эмас, “Ассолаҳ” деган. Сиз билмаганингиз учун ўзингизча бошқа сўзга алмаштириб олгансиз. Бу намозга деганидир. Буни арабчада “тасвийб” дейилади. Бу ҳақда фиқҳ китобларида қуйидагилар айтилади:“Тасвийб қилинса, яхши.Тасвийб азон билан иқома орасида иқома айтиш вақти яқинлашганини билдириб қўйиш. Бу баъзи жойларда «ас-Солаҳ», бошқа бир ерларда «Қомат!» каби иборалар билан қилинади”.

Топ рейтинг www.uz Openstat