Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрнинг хизматими ёки намоз?

13:48 / 23.05.2018 | Ummu Sabriya | 2461
Ассалому алайкум! Бир опамиз яқинда ибодатга кирганла. 5 маҳал намоз ўқийдила. Эрлари кун мобайнида ишидан кўп маротаба келади. Эрлари кеган вақтда намоз вақти кириб қолсаю аввал эрларига қараб намозни сал кечиктириб ўқийман десала эрларини жаҳли чиқаркан. “Ман борлигимда мани олдимда ўтир. Ман борлигимда манга қара кейин ибодатини қиласан” деркан. Лекин эрлари кун давомида жуда кўп мартта келиб кетади. Намоз вақтида намоз ўқиб ўтирсалаям телефон қисала омаса эрлари жаҳл қилиб “Аввал мани рози қил бўмаса намозларинг қабул бўлмайди” деркан. Хуллас намоз вақтида эрини айтганини яъни олдимда тур, манга қара уни қибер буни қибер қилишлари керакми ёки биринчи фарз намозларини адо қилиш керакми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Эри аввал Аллоҳни рози қилсин. Аллоҳнинг наздида розилиги эътиборга олинадиган инсонга айлансин. Кейин хотинидан ҳақ талаб қилсин. Фарз борасида эрни аралашишга ҳеч қандай ҳаққи йўқ. Аммо аёл киши ишни силлиқ битиришга ҳаракат қилсин. Бошни деворга урилганда бошни ёрилгани қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat