Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Итоатсиз аёлимдан ўғлимни олсам бўладими?

00:00 / 21.01.2007 | eski savollar | 4523

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари.

Бир масала мени қийнайди. Кўп йиллар беморлигим сабаб 34 ёшимда уйландим. Аранг бир йил тинч яшадим. Аёлимнинг аммаси оиламизга аралашди ва тинчлик йўқолди. Оқибатда аёлим итоатсизлик қила бошлади. Бир неча бор қайнотамга оиладаги келишмовчилик сабабчиси синглиси (аёлимнинг аммаси) эканлигини айтдим. Эътибор бермади. Натижа ўлароқ аёлим кекса отамни ҳақоратлашгача борди ва мен уни уйига жўнатиб юбордим. Бу воқеа 5 апрель куни эди. Орадан 7 ой ўтиб 6 октябрда қайнотам (синглиси билан иккови) келиб менга дағ-даға қилиб кетишди. Мен уларга мен ёлғиз Аллоҳдан қўрқаман камбағал бўлсам ҳам эрлик ғурурим бор. Итоатсиз қизингизни хотин қила олмайман. Отасиз, холис туриб ёндашганингизда бунчаликка бормаслиги мумкин эди, десам у киши сени қўлинга кишан тақаман деди. Узр, мен фақат Аллоҳдан қўрқаман десам у, киши ўша худойингга ҳам керак бўлса буюртирамиз деди. (Астағфируллоҳ) Шундан сўнг мутлақо умидимни уздим. Аммо 3 яшар ўлим кўз олдимдан кетмаяпти. Ўғлимни динсизлар қўлидан олсам бўладими? Энди бир тақводор қизга уйланмоқчиман (иншааллоҳ, насиб этса) сиз қандай йўл кўрсатасиз жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Шариат ҳукми бўйича ёш бола онаси билан бўлиши керак. Ўғлингиз бор экан, сабр қилиб оилангизни бузмасангиз яхши бўлади. Аччиқ устида ҳар хил ҳолатлар бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat