Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оқ суяклик бор нарсами?

00:00 / 24.01.2007 | eski savollar | 1435
Ҳурматли Шайҳ Ҳазратлари. Мени турмушимга 10 йил бо'лади. Менинг шажарам Имом Али Ҳазратларидан экан. Яни, ота-онам айтишлари бо'йича оқ суяк ( То'ра) лардан эканман. Менинг турмуш о'ртог'им эса оқ суяк эмаслар. Амакимларнинг айтишларича бундай никоҳ ҳар-ҳил оқибатли бо'лиши мумкин экан. Бундай никоҳ ҳадида оз фикрингизни билдирсангиз. Раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу каби масалаларда менинг фикрим эмас, шариатнинг ћукмини сўранг. Шариатнинг ћукми турганда бировнинг фикрини сўраб нима ќиласиз. Амакингиз сулоласи ћазарати Али розияллоћу анћуга улашган бўлса ћам Аллоћнинг шариатни билмайдиган оми эканлар. Сиз бўлса у кишидан ћам бадтар экансиз. Оќ суякликни суриштириш билан бирга Аллоћнинг динини ўргансангизлар яхши бўлар эди.Араб ќабилалари ќиз беришдан олдин ћам роса насабу ћасабни суриштирар эдилар. У оиласига тенг насабга эга бўлмаган кишига ќиз бермас эдилар. Бу эса насаб асосида айримчилик ќилиш, кишиларни камситиш, сен бизга тенг эмассан, дейишнинг кенг тарќалган тури эди. Шунинг учун Ислом бу муоммога ћам алоћида эътибор берди.Имом Абу Довуд ва ал-Ћокимлар Абу Ћурайра розияллоћу анћудан ривоят ќилган ћадисда:«Абу Ћинд Пайѓамбар соллаллоћу алайћи васалламнинг бошларидан ќон олди. Шунда: Пайѓамбар соллаллоћу алайћи васаллам, эй Бани Баёза Абу Ћиндга ќиз беринглар, ундан ќиз олинглар», дедилар. Бани Баёза аслзода араб ќабиласи эди. Абу Ћинд эса, уларнинг озод ќилган ќули бўлиб, ќон олувчилик ќилар эди. Расулуллоћ соллаллоћу алайћи васалламдан юќоридаги амрни эшитиб, Бани баёзаликлар ћайратга тушишди ва: «Эй Аллоћнинг Расули ќандоќ ќилиб ќизларимизни озод ќилган ќулларимизга берамиз?!-дейишди. Шунда Аллоћ таоло:«Эй одамлар! Албатта, биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик, ћамда ўзаро танишишларингиз учун халќлар ва ќабилалар ќилиб ќўйдик. Албатта, Аллоћнинг ћузурида энг ћурматлилигингиз энг таќволигингиздир», оятини нозил ќилди. Демак, одамларни улар мансуб бўлган халќ, ќабила, насаб-ћасаб асосида фарќлаш, яхши-ёмон дейиш дуруст эмас. Шундан сўнг бу ћукмга мусулмонлар оѓишмай амал ќила бошладилар.Ћабашистонлик собиќ ќора ќул Билол ибн Робоћ розияллоћу анћу энг мансуб аёлга, Абдурраћмон ибн Авф розияллоћу анћудек улкан саћобийнинг синглисига уйланди. Бошќа бир Ќурайш ќабиласилик аёл Фотима бинти Ќайс розияллоћу анћога аслзода араблардан Абу Жаћм ва Муовия розияллоћу анћулар совчилик ќилган бўлсалар ћам Пайѓамбаримиз соллаллоћу алайћи васаллам уни собиќ ќулнинг ўѓли, ќора танли Усома ибн Зайд розияллоћу анћумога эрга тегишга тавсия ќилдилар.Ибн Саъд ривоят ќилишларича Билол розияллоћу анћу укаси билан бир араб ќабиласига совчи бўлиб бориб: «Мен-Билолман, манови укам Абдон, Ћабашистонданмиз. Залолатда эдик, Аллоћ ћидоят ќилди. Ќул эдик, Аллоћ озод ќилди. Агар ќиз берсангиз Алћамдулиллаћ, бермасангиз Аллоћу акбар! деган. Шунда ћалиги араблар, сен акаси бўлганингдан кейин албатта унга ќиз берамизда! дейишган.Шундоќ ќилиб ћаётнинг ћамма соћаларида тенг ћуќуќлик ўз ўрнини топиб бораверган. Охири келиб Ислом жамияти тенг ћуќуќлик жамиятига айланган.

Топ рейтинг www.uz Openstat