Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ширинлик суннатми?

17:39 / 31.08.2020 | Юсуф Омонов | 1197

Ассалому алайкум! Бундан 2 ойча аввал бир хадис ижтимоий тармоқларда айланиб қолди. У хадис: Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинган "Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам холва ва асални хуш кўрар эдилар" мазмунида Ва ижтимоий тармоқларда шу хадисни ёзишиб ширинлик суннат деб пирог, тортларнинг расмлари қўйилган Савол: юқоридаги хадисда нималиги анниқ бўлган 2 хил егулик келмоқда бу дегани хамма ширинлик суннат бўлади дейишлик нотўғри шундайми? Қолаверса холва ва асал табий махсулот ва булар фойдали хамма суннатлар каби, агарда биз хамма ширинликни суннат десак хато қилган бўлиб қолмаймизми? Чункий хозирги ширинликларнинг аксари зарарли моддалардан ташкил топган суннатда эса хамма нарса фойдалику. мен ёки улар хадисни ўзбошимчалик билан шарх қилаётган бўлсак бизга насихат қилинглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри айтибсиз. Суннат холва ва асал. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat