Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насихатингиз керак!

00:00 / 04.08.2011 | eski savollar | 917
. Ассалому алайкум Хурматли Шайх Хазратлари!!! Аллох йулида килаетган илмий амалларингизни Аллох зиеда килсин! Иншааллох! Насихатингиз истаб сизга мурожаат килмокдаман... Оилалиман, Аллохга шукур бир нафар фарзандим бор, кайнота ва кайнонам билан турамиз. Турмуш курганимга якинда икки йил булади, кайнонам ва турмуш уртогим давлат ишида ишлашади. Муаммоим шундаки, мен хар куни кайнотам ишламагани сабабли улар билан уйда коламан. Куп каватли бинода яшаймиз. Мен куни билан уй юмушлари ва фарзанд тарбияси билан банд буламан. Кайнотамнинг феьллари жуда огир булганлиги сабабли уларни барча талабларини бажаришга харакат киламан, яьни хар ишимга аралашаверишлари, хамда тирнок ичидан кир кидириб юриш одатлари, нима иш килсам хам тепамда туришлари, ишимдан камчилик кидириб дук килиб урушиб беришларига карамасдан "хоп булади адажон" дея янги келинлигимдан то шу кунгача хурматларини жойига куйишга харакат килиб келмокдаман. Бу холатлар купинча кайнона ва келин уртасидаги муносабатларда учрайди, афсуски менда эса аксинча. хеч кимга хатто кайнонам ва турмуш уртогимга хам бу холатларни айтолмайман. Чунки бир сафар турмуш уртогимга айтиб тушунтирмокчи булганимда, нима булганда хам менинг отам, феьллари шунака огир, чидасанг шу чидамасанг узинг биласан дея урушиб берганлар. Кайнонамга айтиб курганимда эса, адангиз уйга сигмай колдиларми, ишга тушиб кетсалар маза килиб утирасиз, феьллари шунака айтганларини бажаринг булди деб бошка адангиз хакида менга гапирманг, эшитишни зам холамиман деганларидан кейин, Хаммасини ичимга ютаман. Мен кайнотамдан уялганимдан хар куни ишларими клиб булгач уларга куринмасликка харакат киламан бир дастурхонда утириб улар билан елгиз овкатлана олмайман, кайнотам эса буни бехурматсизлик деб кабул киладилар ва кайнонамга гапирар эканлар. Ахир кайнота билан келин уртасида масофа булиш керакмасми, тугриси улардан уяламан.Кайнотам 10 йилдан зиед ишламайдилар, уйда утирар эканлар, канча иш топиб беришса хам бир еки икки кун ишлаб хар хил бахоналар билан ишни ташлаб келадилар. мен келин булиб тушганимгача хар хафта Жума Намозга масжидга катнар эканлар, хозир эса 1 йилдан ошик бормай куйганлар. Уйдан куни билан хеч каерга чикмайдилар. Оила аьзоларим учун кайнотам билан уйда утиришим одатий холга айланган. кариндош уруг куни кушнилар сурашса кайнотам ишлайди деб айтинг дея тайиллашган. Илтимос дардимми киига пйтищни билмай Хазрати Шайх Сизга мурожаат этишга Сизнинг маслахатингиз билан кандай йултутиш учун езишимга мажбур булдим. Кайнона ва турмуш уртогимга кандай тушунтирай? Балки мани холатим ноуриндир лекин, вактингизни аямасдан укиб чикканингиз учун Ташаккур айтаман. Насихатингиз керак....

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ичида қайнатангиз тушунишини истаганинигиз маъно бор китобни совға қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat