Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғиждувоний Ҳамадоний таълимотга қандай ҳисса қўшган?

00:00 / 21.01.2007 | eski savollar | 1150
Ассалому Алайкум ҳурматли шайх ҳазратлари. Бази бир китобларда айтилишича, Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний(1103-1179) Хамадоний таълимотини ҳар томонлама бойитиб амалиётга зикри хуфияни олиб кирди ҳамда Хожагонликни 8-таРашхасини(қонун-қоида) шакиллантириб берди. Айтингчи ушбу қонун қоидалар нималардан иборат ва уларга нималаркиради? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бир куни Хожа Абдулхолиќ Ѓиждувоний раћматуллоћи алайћи ўз устозларига Аъроф сурасидаги «Роббингизга тазарруъ ила ва махфий дуо ќилинг. Зотан, У ћаддан ошувчиларни севмас» ояти ћаќида «Махфийликнинг ћаќиќати ва хафий зикр ќандоќ бўлур? Агар инсон зикр ва дуони ошкора ќилса, риёкорлик хавфи бор. Орага риё киргач ћаќиќий зикр ва дуо бўлиши мумкин эмас», дедилар.Бу ва бунга ўхшаш фикрлар самараси ўлароќ Аллоћ таолонинг инояти ила у киши наќшбандия тарийќатида зикри хафий ва вуќуфи ададий жорий бўлишига сабаб бўлдилар.Шунингдек, «нафий ва исбот» йўли ила бўладиган зикр ћам айнан Хожа Абдулхолиќ Ѓиждувоний раћматуллоћи алайћининг номлари ила боѓлиќдир. Бунда бошни эккан ћолда нафасни тутароќ еттидан йигирма бир мартагача «лаа илаћа иллаллоћ»ни ќалбдан зикр ќилиш ила бошланур. Бу ћам зикри хафий, ћам нафйи исбот ва ћам ћаќќоний муроќабадир.Хожа Абдулхолиќ Ѓиждувоний раћматуллоћи алайћи йигирма ёшларида шайх Юсуф Ћамадоний ћазратлари ила кўришдилар ва у зотдан дарс ола бошладилар. Кейинроќ кўзга кўринган машойихларнинг бирига айландилар.Хожа Абдулхолиќ Ѓиждувоний раћматуллоћи алайћи наќшбандия тарийќатида ўн бир асосга эга бўлган дастур ишлаб чиќдилар. Бу дастурнинг сайри сулукка кирган ћар бир кишига билиш жуда ћам зарурдир:1. Хуш дар дам.Хуш сўзи аќл-хуш, хушёрлик маъноларини, дам эса нафас маъносини билдиради. Бу шиордан ћар бир олинган ва чиќарилган нафасда хушёр бўлиш, Аллоћни эсдан чиќармаслик маъноси ўз аксини топган. Яъни, сўфий ћар нафасида Аллоћни ёд этиб туриши лозим.2. Назар ба ќадам.Ќадамга назар солиш. Бу шиорга биноан сўфийга юрганда доимо оёѓининг учига назар солиб юриши тавсия ќилинади. Яъни, турли ћаром нарсаларга назари тушишининг олдини олиш лозим.3. Сафар дар ватан.Ватанга сафар ќилиш. Бу шиорда ћар одимда аслига ва Ћаќќа сафар ќилиш маъноси бўлиши кераклиги олдинга сурилган.4. Хилват дар анжуман.Анжуманда хилват ќилмоќ. Бу шиорда сўфий ўзи халќ ичида турган бўлса ћам Ћаќ билан холий бўлиш малакасига эга бўлиши кўзда тутилган.5. Ёд кард.Ёд эт. Бу шиорда нафасни тутиб туриб тил ва дил билан бирданига тавћид зикрини ќилиш кўзда тутилган.6. Бозгашт.Сўнгра ўт. Бу шиорда маќсад ва матлаб фаќатгина Аллоћнинг ризоси бўлиши розилиги кўзда тутилган. Бунда солик зикр ќилиб бўлгач «Илоћи анта маќсуди ва ризока маќсуди» дейди ва бунинг маъносини ўйлайди. Бунинг маъноси эса, Илоћим, Сен маќсудимсан ва розилигинг матлубимдир, деганидир.7. Нигоћ дошт.Нигоћ сол. Бу шиорда ќалбни хавотирдан саќлаш кўзда тутилган. Бу орќали ќалбга Аллоћнинг мућаббатидан бошќа нарса кирмаслиги таъминланади. 8. Ёд дошт.Ёдга ол. Бу шиорда ћар лаћзада Аллоћ таолони ёдда тутиш кўзда тутилган.9. Вуќуфи замоний.Замондан воќиф бўлмоќ. Бу шиорда солик ўзи яшаётган замонни билмоѓи ва ундан унумли фойдаланмоѓи кўзда тутилган.10. Вуќуфи ададий.Ададдан воќиф бўлмоќ. Бу шиорда сўфий зикр ќилишда унда талаффуз ќилинадиган лафзларнинг ададига алоћида эътибор бериши кўзда тутилган. 11. Вуќуфи ќалбий.Ќалбдан воќиф бўлмоќ. Бу шиорда ќалбни Аллоћнинг зикри, фикри ва амри ила машѓул ќилмоќ ћаќида сўз кетади.

Топ рейтинг www.uz Openstat