Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сийрат

05:36 / 18.08.2016 | karimjanov | 780

Ассалому алайкум! Ҳурматли домла, мeн дудуқланиб гапираман. Шу сабабдан қуйидаги саволларни бeрябман.
1). Ислом тарихида дудуқ бўлган саҳоба ёки тобeин олимлар яшаганми?
2). Қуръони каримда ёки ҳадисларда дудуқлар ҳақида бирор нарса айтилгани, масалан- улар бу ҳаётда қийналиб гапирганлари учун қиёматда оладиган ажрлари ҳақида бирор сўз дeйилганми? Саволим нотўғри ёки тушунарсиз бўлса узр сўрайман. Илтимос мeн учун Аллоҳдан шифо сўраб дуо қилсангизлар.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ таоло “Тоҳа” сурасида Мусо алайҳиссаломнинг тилларида шундай тутилиш бўлганлигини зикр қилиб:

وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِّن لِّسَانِي۝


27. Тилимдаги тугунни ечгин.

يَفْقَهُوا قَوْلِي۝


28. Сўзимни англасинлар.
«Тилимдаги тугунни ечгин», дейиш бўлди.
Тилнинг бурро бўлиши ҳам даъватчилар учун жуда керак. Мусо алайҳиссаломнинг тилларида бир оз дудуқлик бор эди. Аллоҳдан ўша дудуқлик тугунини ечишини сўрадилар. Тилакнинг ортидан:
«Сўзимни англасинлар», – деб, ўшанда одамлар у кишининг сўзини яхшироқ тушунишларини ҳам қўшиб қўйдилар.

وَنَذْكُرَكَ كَثِيرًا۝


34. «Сенга кўп тасбеҳ айтишимиз учун ва Сени кўп зикр қилишимиз учун».
Шу билан бирга, уларнинг эҳтиёжларини Аллоҳ таолонинг Ўзи билиб турганини ҳам айтиб қўйдилар:

إِنَّكَ كُنتَ بِنَا بَصِيرًا۝


35. «Албатта, Сен Ўзинг бизни кўриб турувчи эдинг».
«Ҳолимизни биласан. Заифлигимизни кўряпсан. Камчиликларимиз Ўзингга маълум».
Мусо алайҳиссалом тилакларини тугатишлари биланоқ, Аллоҳ таоло бу тилакларни амалга оширганини билдирди:

قَالَ قَدْ أُوتِيتَ سُؤْلَكَ يَا مُوسَى۝


36. (У Зот) деди: «Эй Мусо, батаҳқиқ, сенга сўраганинг берилди.
Бир оғиз гап билан ҳал қилиб қўйди. Нимани сўраган бўлсалар, берди. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat