Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайғамбаримизга нима кўрсатилган

18:36 / 14.11.2022 | Жавоҳир | 697

Ассалому алайкум! Ҳаммамизга маълумки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратларига Ҳиро ғорида илк ваҳий тушган. Бу воқеада Жаброил алайҳисалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратларига «Иқро», яъни «Ўқи» деб буюрган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом эса «Мен ўқишни билмайман», деб жавоб берганлар. Савол: Жаброил алайҳисалом Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга нимани кўрсатиб, ўқи буйруғини берган?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Ҳиро ғорида “Иқроъ” деган буюруқларининг маъноси “Сизга ҳозир бериладиган нарсани тиловат қилинг ва такрорланг” деганидир. “Иқроъ” сўзи аслида “Қироат қил” маъносини англатади. Қироат қилиш эса ёзилган ёки ёдланган муайян бир каломни талаффуз қилишдир. Набий алайҳиссалом Жаброилга “Мен ўқий олмайман” деб жавоб қайтардилар. Чунки қироат қилай десалар у зотга бирор саҳифа тақдим қилинмаган, бунинг устига у Зот ўқишни билмайдиган уммий эдилар. Шунингдек, бундан аввал ўқиш учун бирор нарса ёдлатилмаган ҳам эди. Шу туфайли савол туғилади, “унда нима учун Жаброил алайҳиссалом “Ўқи” деб буюрган?”. Жавоб қуйидагича: Бирор ишга буюриш уни дарҳол ёки бир муддатдан кейин бажаришни ифода қилади. Мисол учун, ўқитувчи шогирдига “Ёз” дейди, буни эшитган шогирд қўлига қалам олиб ёзишга тайёрланади ва диққатини жамлайди, сўнг ўқитувчи имло қилишни бошлайди. Ҳудди шу каби Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга “Ўқи” деб айтган буйруғи “Сизга ҳозир бериладиган нарсани тилингиз билан айтинг ва такрорланг” маъносидадир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat