Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бобомизни кассалик ҳолатидаги намозлари

07:13 / 31.08.2019 | shahnoza | 1899
Ассалому алайкум! Бизнинг бобомиз 84 кирдилар Аллоҳга шукур 5махал номоз ўқиб ҳам Қуръон ўқирдилар. Бахтсиз ходиса бўлиб 7 ойлар илгари таз сохаси, иккала оёк, ўнг қўллари синди ва сийдик қопидан шланка уланган ва хар доим сийдик чиқади. Инфарктни хам ўткиздилар. Ўрниларидан турмайдилар фақат ётадилар. Саволим шуки, улар хам қандайдир йўл билан номоз ўқишлари мумкинми? Шифокорлар бундан яхши бўлмасликларини айтишяпти. 2. Биз борганимизда улар тинмай йиғлар ва Аллоҳданда умримга розиман ўлсам хам майли эди деб тинмайдилар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Узрли кишининг кийими
Қон, сийдик ёки йиринг тўхтамай оқиб тургани сабаб намоз ўқиш учун кийимини пок сақлаб тура олмаса ва алмаштириш учун фурсат (масалан 1-2 дақиқа) ҳам топа олмаса  кийимини ювиб поклаши ёки алмаштириши зарур эмас. Ўша кийимида намоз ўқийверади.
Агар қон, сийдик ёки йиринг оқиб туриши вақтли бўлиб орада кийимини алмаштириш ёки ювиб олиш учун фурсат бўладиган бўлса алмаштириш ёки ювиб олиши зарур бўлади. 

وإن سال على ثوبه  فوق الدرهم جاز له أن لا يغسله إن كان لو غسله تنجس قبل الفراغ منها  أي الصلاة ( وإلا ) يتنجس قبل فراغه ( فلا ) يجوز ترك غسله هو المختار للفتوى  

(Узрли намозхоннинг) кийимига дирхам(ҳажми)дан катта миқдорда  оқса ва ювса намоз ўқиб бўлишидан олдин яна нажосат бўлиб қоладиган бўлса ювмасдан намоз ўқийвериши жоиз.
Агар намозини тугатгунича нажосат оқмай турса ювишни тарк қилиши жоиз бўлмайди. (Дуррул муҳтор).
Узрли кишиларнинг кийим ва ётоқлари
Узрли киши бемор бўлиб ётиб қолган бўлиб кийимига ёки остига солинган тўшамаларига тегиб уларни алмаштириш машаққат туғдирса ўша ҳолида намоз ўқийверади. 

مريض تحته ثياب نجسة وكلما بسط شيئا تنجس من ساعته صلى على حاله وكذا لو لم يتنجس إلا أنه يلحقه مشقة بتحريكه  

Остида нажосат (чойшаб) матоси бор бемор ҳар сафар матоси  алмаштирилганида ўша заҳоти нажосат бўлиб қолаверадиган бўлса ўша ҳолида намоз ўқийверади.
Шунингдек ( чойшаби алмаштирилса кейингиси тездан) нажосат бўлмайди лекин бемор қимирлатилса унга танглик етадиган бўлса ,  ўша ҳолида намоз ўқийверади.  
Сийдиги елим ичак (шланг) билан ташқарига чиқариб қўйилган  бемор
Даволаниши учун сийдик чиқариш йўли ўзгартирилиб ёнбошидан пешоби бир идишга тўпланадиган беморлар ҳам узрли кишилардан ҳисобланади. Ўша ҳолида намоз ўқишлари мумкин. Ёнидаги идишдаги нажосат намоз дуруслигига зарар бермайди.  
Истинжо (сув билан покланиш) масаласи
Намозхоннинг чап қўлида  жароҳат бўлиб  у билан истинжо қилиш машаққат туғдирса ўнг қўли билан ҳеч кароҳиятсиз покланиши мумкин. 

وإذا كان بِالْيُسْرَى عُذْرٌ يَمْنَعُ الِاسْتِنْجَاءَ بها جَازَ أَنْ يَسْتَنْجِيَ بِيَمِينِهِ من غَيْرِ كَرَاهَةٍ  

Агар чап қўлида у билан истинжо қилишдан ман қиладиган узри бўлса ҳеч кароҳиятсиз ўнг қўли билан истинжо қилиши мумкин. (Фатавои Ҳиндия).
Бемор эркак ёки аёл бўлсин ўзлари таҳорат олишга қодир бўлмасалар ўзганинг хизматидан фойдаланиб таҳорат олишлари мумкин.
Бемор ўзи истинжо қила олмаса ўғли, қизи,  онаси ёки бирор ўзга киши истинжо қилдириши мумкин эмас. 

الرَّجُلُ الْمَرِيضُ إذَا لم يَكُنْ له امْرَأَةٌ وَلَا أَمَةٌ وَلَهُ ابْنٌ أو أَخٌ وهو لَا يَقْدِرُ على الْوُضُوءِ فإنه يُوَضِّئُهُ ابْنُهُ أو أَخُوهُ غير الِاسْتِنْجَاءِ فإنه لَا يَمَسُّ فَرْجَهُ وَسَقَطَ عنه الِاسْتِنْجَاءُ 

Беморнинг хотини ёки жорияси бўлмай ўғли ёки ака-укаси бўлиб ўзи таҳорат олишга ярамаса ўғли ёки ака-укаси истинжо қилдирмай таҳорат қилидришлари мумукин. Чунки ўғли ёки ака-укаси унинг авратини ушламайдилар. Бемордан истинжо қилиш соқит бўлади. 

الْمَرْأَةُ الْمَرِيضَةُ إذَا لم يَكُنْ لها زَوْجٌ وَعَجَزَتْ عن الْوُضُوءِ وَلَهَا ابْنَةٌ أو أُخْتٌ تُوَضِّئُهَا وَيَسْقُطُ عنها الِاسْتِنْجَاءُ  

Бемор аёл киши бўлиб эри бўлмаса ўзи таҳорат олишдан ожиз бўлса қизи ёки опа-синглиси истинжо қилдирмай таҳорат қилдириб қўйиши мумкин.
 Бемор эркак ёки аёл бўлса ўз хотини ёки ўз эри истинжо қилдириб қўйиши мумкин.
Бу ҳукм юқоридаги охирги икки суратдан ҳам маълум бўлиб турибди.
Агар беморлик сабаб ўтириб истинжо қилишга қодир бўлмаса туриб покланиши мумукин. 

وَيُكْرَهُ أَنْ يَبُولَ قَائِمًا أو مُضْطَجِعًا أو مُتَجَرِّدًا عن ثَوْبِهِ من غَيْرِ عُذْرٍ فَإِنْ كان بِعُذْرٍ فَلَا بَأْسَ بِهِ 

Ҳеч бир узрсиз тик туриб, осмонга қараб ётиб олиб, ёки бутунлай ялонғоч бўлиб олиб  сийиш макруҳдир.  Агар узрли бўлса зарари йўқ. (Фатавои Ҳиндия). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat