Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ушрни хизматчига бериш

11:01 / 21.06.2013 | Dexqonbobo | 761

Ўтган сафарги ушрни қандай адо этиш тўғрисидаги берган саволимга жавобингиз учун ташаккур ҳазрат. Энди ушрни кимга беришимни аниқлаштириб олишимда ёрдам берсангиз, илтимос. Гап шундаки, мен иссиқхонада помидор етиштириш учун бир шахс билан шартнома қилганман. Унга кўра помидорни етиштириш учун кетадиган барча харажатлар менинг бўйнимда, яъни кўчат, ўғит, турли кимёвий дорилар, иссиқлик энергияси харажатлари ва ҳ. К. Ундан эса мехнат қилиш, ишчиларнинг ойлиги ва ўзларининг овқатлари харажатлари. Шунда маҳсулот сотишдан тушган пулнинг (харажатларни чегириб қолмаган ҳолда) 17 фоизи уники, қолгани меники. Гарчан менинг харажатларим қопланмаган тақдирда ҳам у ўзиникини олаверади. Бу мавсумда Аллоҳ хоҳласа тахминан (+, -) эллик миллион сўмлик савдо бўлиши кутилмоқда. Шунда хизматчига тегадиган пул 8, 5 миллион сўмни ташкил этиши керак. Гап шундаки шу кунгача хизматчи мендан унинг бўйинидаги харажатлари учун оз-оздан олган пуллари деярли 8, 5 миллин сўмга яқинлашиб қолди. Охирида ҳисоб-китоб қилганимизда шунча мехнатни қилиб, у мендан қарздор бўлиб қолиши мумкин деб қўрқаяпман. Юқоридагиларни инобатга олиб, мен ушрни (тахминан 2, 5 млн. Сўм бўлади) шу хизматчига буни закот эканлигини айтиб берсам бўладими. Бу хизматчи узоқ вилоятдан аҳли аёли ва фарзандлари билан тирикчилик учун атайин келган. Саволим чўзилиб кетгани учун узр, рози бўлинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat