Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Майка ёки шўртикда намоз ўқиш

06:54 / 31.08.2019 | mirabzal | 683

Ассалому алайкум! Эркакларда намозни агар киндигидан тиззасини пастигача бўлган кийим билан мисол учун майка, узунроқ шўртик билан ўқиса намози дуруст бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатнинг даражалари кўпдир. Аслида ундан бошқа кийими йўқ инсонлар учун жоиз, чунки беркитиш керак бўлган арз миқдори беркитилган. Қодир бўлатуриб ўшандай кийимда намоз ўқиса намоз адо бўлади, лекин Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятига зид бўлади.

 يَا بَنِي آدَمَ خُذُواْ زِينَتَكُمْ عِندَ كُلِّ مَسْجِدٍ وكُلُواْ وَاشْرَبُواْ وَلاَ تُسْرِفُواْ إِنَّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ۝ 

31. Эй Одам болалари! Ҳар бир ибодатда зийнатингизни олинг. Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У исроф қилувчиларни севмас. (Аъроф сураси). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat