Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўғлини қизғонадиган қайнона

14:23 / 01 сентабрь | Nodira1111 | 671
Ассалому алайкум! Дугонам оиласи бузилиш арафасида, жуда сиқилган илтимос қилган эдилар аниқ жавоб олиш учун сизларга боғланишимни. Дугонам жуда сабри яхши аёл. Қайноналари бироз ўғилларини қизғонар эканлар. Турмуш ўртоқлари иш юзасидан 1ой кореяда бир ой уйларида бўлар эканлар. Кореядаликларида келинлари билан арзимаган нарсадан уриш чиқариб телефон орқали келинларини талоқ беришларини талаб қилганлар. Қайта қайта оналик ҳаққлиларини талаб қилаверганлар ва телефон орқали қўйдим дегиздирганлар. Дугонам турмуш ўртоқларини кутган, келганларидан сўнг ҳам вазият ўзармаган, оқ қиламан деб турвоганлар. Ва дугонам эшитмаган ҳолатда эри оналарига “шундай қилсам тинч бўласизми” деган натижада бир лафзда 3 маротаба “талоқ қилдим” деган. Дугонам ҳозир уйларида турмуш ўртоқлари билан бир бирларини яхши кўришади. Домлалардан сўрашса бошқага турмуш қилиб чиқишингиз керак дийишибти. Бундай қилолмаман энди йўл йўқ бирга бўлишга деб турмуш ўртоқлари сиқилиб юрган эканлар. Дугонам оиласи йўл йўқ дейишган бўлса юкларини олиб келамиз дейишса қайнонаси руҳсат бермаптилар. Дугонам ҳам сиқилиб қолган, домлалар шундай деганига сизлардан ҳам сўраб беришимни илтимос қилдилар. Дугонамга биринчи қўйдим дейилган ва кейинги айтилган 3талоқ, 3талоқга ўтадими ёки икки ёшни яна бир имконлари борми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Орага уч талоқ тушган ва бирга яшашларига шаръан рухсат йўқ, ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat