Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хиёнатга сабр килиш керакми?

00:00 / 20.08.2009 | eski savollar | 2558
Ассалому алайкум Шайх жаноблари! Минг истихола билан ушбу мактубни йуллаяпман. Сиздек давлат ва дин ишлари банд булган жанобни кимматли вактингизни олаётган булсам минг бора узр. Мени кийнаётган муаммо бу турмуш уртогим. У киши яхши ота-онанинг, исломий хонадон фарзанди. Авваллари беш вакт намоз укишар, яхшигина касблари бор эди. 2 йилдан буён хужайиним фахш боткогига ботиб кетдилар. Кундан-кун янги аёлларни топишар, кечалари уйга келишмайди, оиламиздан барака кочган. Купчиликдан карз булиб кетганлар. Зино боткогига шу кадар ботганларки, хар хил аёллар менга уйлансин деб уйимизга жанжал килиб келади. Оиламиз билан у кишига Оллох хидоят берсин деб дуо киляпмиз. У кишини хамма ишларига сабр килиб келяпман. Кечалари билан уйламей уйга эсон-омон кириб келишларини сураб бедор утираман. Сурункали уйкусизлик мени толиктириб куйяпди. 3 фарзандимни отасиз устирмокчи эмасман. Менга маслахат беринг. Бундан буёгига хам сабр килеми, ёки эримни касофати менга, фарзандларимга урмасидан жавобимни олайми? Ён-атрофимдагилардан керакли маслахатни ололмаганим учун сизга мурожаат киляпман. Агар жавоб ёзишга вактингиз булмаса, бир ховуч дуоингизни аямасангиз. Зора дуоингиз кучи билан эрим инсофга келса.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло сизга ўзингиз истаганингиздан афзалини берсин. Эрингизга инсофу тавфиқ ва рушди ҳидоят берсин! Қарорни ўзингиз қабул қиласиз. Ҳозирда сизнинг ҳаққингиз бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat