Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон хатми

00:00 / 16.08.2011 | eski savollar | 2405
Ассаламу алайкум wа роҳматуллоҳи wа барокатуҳ!Муҳтарам Устоз Жаноблари, Аввало Сиздан мазкур саволим учун сарфланажак қимматли вақтингизга рози бóлишингизни самимий сóраган ҳолда, қуйида óзим учун аҳамиятли бóлган ва кейинчалик иншаАллоҳ бошқа муҳлис-муридларингиз учун билиши лозим бóлган саволни тақдим этишга ижозат бергайсиз, деган умиддаман, лутфан!Савол: Сиз устозимиз сабаб бизга ма'лум бóлган илмлардан шу ма'лумки, муборак Рамазон Ойида бошқа ибодатлар билан бир қаторда қилинадиган Қур'он хатмига ҳам ҳар бир ҳарфига ажрлар кóпайтирилиб берилади, иншааллоҳ! Шуни умидида Қур'он óқишга киришдим ва мазкур Ойда бутун порани óқиб тугатишни ният қилдим. Масала шундаки, камина буни бевосита мусхафнинг óзидан эмас, Сиз азизимизнинг қаламларига мансуб Тафсири Ҳилолдан амалга оширябман. Боиси шуки, Қур'он ояти шарифларини ма'но ва тафсири билан мазмуни тушуниб óқишлигим каминани ҳечам чарчатмайди, бош кóтармай мазза қилиб óзгача бир иштиёқ, сакийнот ила узун соатлар óқишимга ундамоқда, кунлик белгиланган режа бóйича давом этишимга кóмак бермоқда, бироқ минг таассуф билан айтаманки, мусхафни óзидан óқиганимда бунга эришолмаябман, оятлар ма'но-мазмунини тушунмай, билмай ôқишлик мени қисқа вақт ичида зериктириб қôймоқда, Аллоҳ Òзи кечирсин!Устоз Ҳазратлари, ҳозирги тутаётган йôлим ва шу кóйи давом этишим тôг'рими, агар ундай бóлмаса камина шогирдингизга қандай йóл кòрсатасиз?..Чуқур эҳтиром ила,Фахруддин Рустамхôжа óг'лиWа ассаламу алайкум wа роҳматуллоҳи wа барокатуҳ!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тўғри қилмоқдасиз. Бир неча бор такрор қилганингиздан кейин мусҳафдан ўқисангиз ҳам ҳузур қиладиган бўлиб қолсангиз ажаб эмас. Қуръони Карим маъноларини тушуниб, тадаббур билан ўқиш жуда яхши иш. Аллоҳ қабул айласин ва савобини кўпайтириб берсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat